Янги коронавирус (CoV) коронавируснинг янги туридир. Хитойнинг Ухан шахрида илк бор аниқланган янги коронавирус келтириб чиқарадиган касаллик 2019 йил коронавирус касаллиги деб номланди. Қискача COVID-номида “CО” коронани (corona), “VI” вирусни (virus), “D” касалликни (disease) англатади. Аввал ушбу касаллик “2019 йилги коронавирус” ёки “2019-nCоV” деб номланган. COVID-янги вирус бўлиб, кучли ўткир респиратор синдромни ва ўткир респиратор вирусли инфектсиянинг (O’RVI) баъзи турларини келтириб чиқарадиган вируслар оиласига тегишлидир. Янги коронавирус қандай тарқалади? Вирус хаво-томчи йўли билан йўталиш ва акса уриш пайтида тўгъридан-тўгъри юкади. Шунингдек вирус билан ифлосланган юзаларга тегиш орқали хам юқиши мумкин. COVID-вируси бир неча соат давомида буюмларнинг сиртида ўз қучини сақлаб қолади, бироқ оддий дезинфексия воситалари уни ўлдириши мумкин. Янги коронавируснинг белгилари қандай? Юкори тана хароррати, йўтал ва нафас қисилиши касаллик аломатларига киради. Оғиррок холатларда инфексия пневмонияга ёки нафас олиш қийинланишига олиб келиши мумкин. Камданкам холларда касаллик ўлимга олиб келиши мумкин. Ушбу аломатлар грипп ёки ЎРВИ га ўхшашдир, улар COVID-га қараганда анча кенг тарқалган. Шунинг учун одам COVID-билан касалланганини тасдиқлаш учун тиббий тахлил қилиш керак. Касалликнинг олдини олувчи асосий профилактика чоралари ўхшаш. Бунинг учун қўлларни совун билан тез-тез ювишлозим. Респиратор гигиенага риоя қилиш мухим – йўталаётганда эгилган тирсак ёки коғоз салфетка билан оғиз ва бурунни беркитинг, сўнг салфеткани ёпиладиган ахлат идишига ташланг. Бундан ашқари, гриппга қарши эмлаш хам фойдали. Шу боис ўзингиз ва болангизни ўз вактида эмлатишни унутманг.
Манба: ЖССТ веб сайти.
Шаҳрихон тумани “Якка-тут” жоме масжиди имом- хатиби Умаров Мухаммаджон