Шу йил 6 июнь ҳолатига, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан туман ва шаҳарлар эпидемиологик тоифаларининг янгиланган рўйхати эълон қилинди.
Унга кўра, вилоятимизнинг Андижон шаҳри, Балиқчи ва Избоскан туманларига ҳам “яшил” ҳудуд тоифаси берилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг карантин даврида масжидлар фаолиятини ташкил этиш юзасидан баёнотига мувофиқ, шу йил 9 июндан бошлаб, ушбу ҳудудларда жойлашган масжидлар яна намозхонлар учун очилди.
Жорий йилнинг 9-июнь куни мазкур ҳудудлардаги масжидларда кўтаринки кайфият ва шукроналик шукуҳи ила, санитар қоидаларига мувофиқ Бамдод намозлари жамоат билан адо этилди.

 

 

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси
Андижон вилояти вакиллиги матбуот хизмати.