“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” муносабати билан учрашувлар

967

[su_custom_gallery source=”media: 568,569″ limit=”2″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Андижон вилоят Олтинкўл тумани ҳокимлиги ташаббуси билан, туман хотин-қизларининг ҳуқуқий  билимларини ошириш, улар ўртасида турли ҳуқуқбузарлик, ўз жонига қасд қилиш ва турли оқимлар таъсирига тушиб қолишини олдини олиш юзасидан ўтказилаётган йиғилишлар давом этмоқда.

Шундай тадбирлардан бири Олтинкўл туман “Уйшин” МФЙда ўтказилди. Йиғилишда туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Гулбахор Султонова, туман ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Козимжон Юлдашев, туман прокурори ёрдамчиси А.Рустамов, туман маънавият ва маърифат маркази раҳбари Равшанбек Абдураҳимов ва Олтинкўл тумани “Уйшин” жоме масжиди имом-хатиби Санатбек Турсуновлар иштирок этдилар.

Йиғилишда С.Турсунов “Ўз жонига қасд қилиш оғир гуноҳ”, “Ёшларни турли оқимларнинг таъсирига тушиб қолишини олдини олиш” мавзусларида маруза қилди.

Мухаммадисак Рахматуллаев тайёрлади