Вилоят масжидарида Рамазон ойига тайёргарлик бўйича

1000

Рамазон ойига тайёргарлик бўйича вилоятда фаолият кўрсатаётган барча масжидлар имом-хатиблари ва Рамазон ойида масжидларда Ҳатми Қуръонларга ўтадиган қорилар иштирокида йиғилиш ўтказилди.

2017 йил 17-18 май кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси Андижон вилоят вакиллигининг мажлислар залида муборак Рамазон ойига тайёргарлик бўйича вилоятда фаолият кўрсатаётган барча масжидлар имом-хатиблари ва Рамазон ойида масжидларда Ҳатми Қуръонларга ўтадиган қориларнинг умумий йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда вилоят ҳокимининг ўринбосари Шахзод Гафурович Турсунов, вилоят бош имом-хатиби Нуриддин Ҳолиқназаров, “Саййид Мухйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юрти мудири Мирзомақсуд Алимовлар иштирок қилдилар.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “2017 йил Рамазон ойи ва ҳайитини юқори савияда ўтказиш муносабати билан амалга ошириладиган тадбирлар режаси” асосида амалга ошириладиган чора-тадбирлар юзасидан имом-хатибларга вазифалар белгилаб берилди.

[su_custom_gallery source=”media: 1069,1070,1071,1072″ limit=”4″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Жумладан, масжидларда ободонлаштириш ҳашарлари ўтказилиши, ёнғин хавфсизлиги талабларининг бажарилиши, намозхонларга қулай шароитлар яратиш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Вилоят бўйича жами 167 та масжидларда Хатми Қуръонлар ўтказилиши ва мазкур Хатми Қуръонлар вилоят бўйича бир хил бошланиб, 20 кунлик муддатда бир хил тугатилишига ва вилоятимиз бўйича барча масжидларда бир хил жузъларда ўқилиши бўйича қарор қилинди.

[su_custom_gallery source=”media: 1073,1074,1075,1077″ limit=”4″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

ЎМИнинг Андижон вилоят вакиллиги