Ватан ҳимоячилари

911

[su_custom_gallery source=”media: 394,395″ limit=”2″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг 25 йиллиги ҳамда “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Андижон вилояти вакиллиги, вилоят имом-хатиблари бир қатор учрашувларда иштирок этиб, телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришларда чиқишлар қилмоқдалар. Шунингдек, Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчилари, ватан ҳимоясида жон фидо қилган аскарлар хонадонларига ташриф буюриб, улар ҳолидан хабар олмоқдалар.

11-январ куни Избоскан тумани бош имом-хатиби Салимжон домла Юнусов “Ҳаётбахш” МФЙда истиқомат қилувчи Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчиси 101 ёшли Ортиқов Дўрмонжон ҳожи ота билан ана шундай учрашув ўтказди. Ҳожи отани “Ватан ҳимоячилари куни” байрами билан табриклаб, қимматбаҳо совғалар топширди.

            Дўрмонжон ҳожи ота мустақил юртимиз тинчлиги ва осойишталигини Аллоҳдан сўраб хайрли дуолар қилди.

Мухаммадисоқ Рахматуллаев тайёрлади