Узоқнинг буғдойидан яқиннинг сомони афзал

882

Ҳозирги кунда халқаро бозорнинг ажралмас ва сердаромад қисмига айланиб улгурган меҳнат бозори кўпчилик инсонларнинг ҳожатларини чиқариб, орзу истакларини амалга оширишга хизмат қилмоқда. Ҳозирги кунга келиб кўпчилик инсонлар, иқтисодий жиҳатдан ривожланган давлатларга миграция орқали ишга бориб, яхшигина даромад билан қайтаётганлари ҳеч кимга сир емас. Лекин ушбу жараёндан ҳам ўз мақсадлари йўлида фойдаланаётган ва ғаразли истакларини амалга ошириш учун қулай фурсат деб билаётган инсонлар ҳам йўқ емас. Ҳозирги кунда ҳали ўзи ёш, лекин, динга бўлган қизиқши ўсиб бораётган ёшларимизда динимиз тўғрисида етарлича ва тўғри билимлар бўлмагани боис, чет-элга чиқиб пул топаман деб баъзи оқимларнинг таъсирига тушиб қолаётганлари кузатилмоқда. Албатта бундай бўлишига асосий сабаб, уларда тўғри еътиқоднинг шаклланмаганлиги ва бу борада етарлича диний билим ва тушунчага эга бўлмаганликларидир.

Минг афсуслар бўлсинки, узоқнинг буғдойини ейишга иштиёқи баланд бўлган баъзи инсонлар бундай нохуш ҳолатлар кузатилаётганлигига қарамай, ҳали на тафаккури ва на диний тушунчаси шакилланиб улгурмаган йигитларни узоқ сафарларга жўнатишмоқда. Аниқ рақмларни келтириб ўтирмайман, чунки бундай ҳолатлар, афсуски, ҳозирги кунда ҳар қадамимизда учрамоқда.

Тўғри, баъзи оилаларни иқтисодий аҳволи шу ишни тақозо қилар, лекин, ўз юртида ҳам бирор ишни қойил қилолмай, чет елга чиқиб мўмай даромад топаман, яхши кийиниб, яхши машинада юраман, дабдабали тўй қиламан  деб юрган ёшларимиз ҳам йўқ емас. Афсуски, бузғинчи оқимлар таъсирига тушиб қолайотганларнинг кўпини ҳам мана шундай йошлар ташкил қилади. Аслида ўз юртида бирор ҳунар ёки илмни эаллай олмаган бола четга чиқиб  қандай “ҳунарлар” кўрсатишини бугун ҳолатнинг  ўзи бизга кўрсатиб турибди. Шу ўринда динимиз кўрсатмаларига  биноан ҳар бир ота-она фарзандларига масъул екани, уларни илмли, ҳунарли ва енг асосийси етарлича диний тушунчага ега этиб тарбияламоқликлари лозим, зеро Пайғамбаримиз алайҳиссалом “Ҳар бирингиз раҳбарсизлар ва ҳар бирингиз қўл остингиздагилардан масъулсизлар(Бухорий тивояти)  деб барчамизни огоҳликка чорлаганлар.

Шунинг учун ҳар бир ота-она ўз фарзандини доим назорат қилиб, у қандай инсонлар билан дўст бўлиб, кимлар билан ҳам товоқ боълайотганига жиддий эътибор қаратмоғи лозим. Афсуски аксар ота-оналар фарзандларини мўмай даромад орттираётганига маҳлиё бўлиб, уларни топаётган пулини манбасини суриштирмай, фарзандлрига катта йўл очиб бермоқдалар. Оқибатда фарзандни мутлақо назоратсиз қолдириб уларни ким билан, қаерда юрипти? Нима ишлар қиляпти? Шунча пулни қаердан топяпти? Ҳалолдан топяптими? Ёки ҳаромданми? деган саволни мутлақо жавобсиз қолдирайотганликлари борлиги ҳам ҳеч кимга сир емас. Назоратсиз қолган, молу-дунёга ўч, диний билими саёз ёшлар чет мамалкатларга чиқиб осонгина пул топиш илинжида қанча-қанча адашган оқимлар домига осонгина тушиб қолмоқдалар. Пайғамбаримиз алайҳиссалом “Ҳар бир хатонинг боши дунёга муҳаббат қилишдир” деганларидек, эҳтиёждан ортиқча маблағ топаман деб қанчадан-қанча оилалар, ёшлар умри ҳазон бўлмоқда. Шунинг учун азизлар барчамиз ҳушёр ва огоҳ бўлмоғимиз, ҳар бир ишга синчковлик билан қарамоғимиз даркор. Айниқса ёшларимиз ислом динига мутлақо ёт бўлган ҳар хил адашган тоифаларни ўлжаси бўлиб қолишларининг олдини олмоғимиз лозим. Аллоҳ таоло ушбу маъулиятли вазифани адо қилишда барчамизга сергаклик, куч –қувват ёрдам берсин! Амин!!.

Андижон “Саййил Мухйиддин махдум”

ўрта махсус ислом билим юрти мударриси

Саййидаҳмад Маҳмуд ўғли