Ўзбекистонда Ислом банк-молия тизимини жорий қилиш йўлида

773

Ислом тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги вакили томонидан махсус сўровнома эълон қилинди. Унда Ўзбекистонда ислом банк-молия тизимини жорий этишда вужудга келиши мумкин бўлган муаммолар ва уларнинг ечимлари, ҳамда соҳанинг ривожланиш истиқболлари ҳақидаги турли хил қарашлар ва фикрлар ўрганилади.
Ушбу сўровнома Ўзбекистонда ислом банк-молия тизимини жорий қилиш имкониятлари, муаммолари ва уларнинг ечимларини ўрганишга катта ҳисса қўшади, деган умиддамиз. Тўлдирилган сўровномалар махфий сақланади ва сўровномада иштирок этган шахс хақидаги маълумот ҳам ошкор қилинмаслиги кафолатланади.
Сизнинг сўровномада қатнашишингиз ҳам ихтиёрий бўлиб исталган вақтда ҳеч қандай жавобгарликсиз сўровномада иштирок этишни тўхтатишингиз мумкин.
Сарфлаган вақтингиз, саъй-ҳаракат ва эътиборингиз учун олдиндан миннатдорлигимизни билдирамиз.
Агар бирор саволингиз бўлса, мазкур рақамлар (+998712389797) ёки e-mail uzbekistan@isdb.org орқали Ислом тараққиёти банкининг Ўзбекистондаги вакиллик офисига мурожаат қилишингиз мумкин!

Қуйидаги линк орқали сўровномани тўлдиришингиз мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати