Уйи бутунлай ёниб кетган фуқароларга кўмак берилади

904
Уйи бутунлай ёниб кетган фуқароларга кўмак берилади

Тошкент шаҳри Олмазор тумани Мискин маҳалла фуқаролар йиғини Магазий Мавзук кўчаси 99-уйда содир бўлган ёнғин натижасида турар жой биноси бутунлай ёниб кетган эди.

Хонадон эгаси Бекходжаев Солиҳбек Юсуфовичнинг ёрдам сўраб қилган мурожаати асосида “Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбари ва ходимлари ёнғин содир бўлган уйга бориб, мавжуд ҳолат билан танишдилар. 2018 йилнинг 12 август куни тахминан кеч соат 22:00 да содир бўлган ёнғин оқибатида уй бутунлай ёниб кетганлиги ва ҳеч нарса қолмаганлиги аниқланди. Мискин МФЙ раиси М.Исаев бошчилигида тузилган комиссия томонидан ўрганилган маълумотларда ҳам ушбу уйда яшаш учун ҳеч қандай шароит қолмагани тасдиқланди.

Хонадон эгаларига “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан тез кунда ёрдам берилиши маълум қилинди.

ЎМИ Матбуот хизмати