“Уйда қолиш” савобми?

877

Хозирги кунда хамма ўз уйида нима биландир кунини ўтказмоқда. Кимдир китоб ўқмоқда яна кимдир томорқа ишлари билан банд. Демак биз хам дунёмизни обод қилябмиз ҳам охиратимизга савоб йиғябмиз чунки динимизда шундай пайтларда яшаб турган жойимиздан чиқмаслик тавсия қилинган.Айтиладики: иккита хислат бор улардан афзал нарса йўқ. Бири Аллоҳга имон келтириш, иккинчиси мусулмонларга фойда келтириш. Яна иккита хислат бор, улардан ёмон нарса йўқ. Бири Аллоҳга ширк келтириш иккинчиси мусулмонларга зарар етказиш. Демак ким уйида қолиб карантин қоидаларига амал қилаётган бўлса, мусулмонларга зарар етишини олдини олган бўлади. Бу иши мақталган хислатдан биридир. Шундоқ экан уйда қолинг.!!! Кўчага чиқиб мусулмонларга зарар етказувчилардан бўлиб қолманг !!!.

И. Мадумаров.

Олтинкўл туман

“Мухаммадраҳим хожи”

жоме масжиди имом хатиби