Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан жорий “Умра 2022-2023” мавсумини намнали ташкил этишлик мақсадида жорий йилнинг 20-сентябрь куни “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус Ислом билим юртида Андижон вилоятидан Муборак Умра сафарига гуруҳ раҳбари сифатида кетаётган элликбошиларга ўқув машғулотлари ўтказилди.
Ўқув машғулотларини Ўзбекистон мусулмонлари идораси масъул ходими Акбаршоҳ Росулов ва вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Хайруллоҳ Сулаймоновлар олиб боришди.
Ўқув машҳулотларида элликбошиларнинг Умра мавсумини намунали ташкил этишдаги вазифалари, гуруҳлар билан ишлаш қоидалари, меҳмонхоналар тартиблари каби бир қатор муҳим мавзулар юзасидан кенг қамровли тушунчалар берилди.