Авзоий р.а. айтади: Аллоҳ таъоло “Каҳф” сурасининг 49 – оятида:
لا يغادر صغيرة و لا كبيرة إلا احصاها
Яъни, (Гуноҳкор, жиноятчилар) “…..На кичик ва на катта (гуноҳ)ни қолдирмай барчасини ҳисоблаб қўйибди…..” Оятдаги кичик гуноҳ шу дунё ҳаётидаги табассум катта гуноҳ эса бу дунёдаги қах-қахадир деб айтган экан. Собит ал-Баноний р.а. айтади: Мўмин кулганда ўлимни унитиб ғафлатда қолган бўлади. Шунинг учун хам Сайид ибн Абдул Азиз р.а. 40 йил кулмади ва шу ҳолича яъни кулмай оламдан ўтган экан. Анас ибн Молик р.а. хар қайси кулдирувчи бор йиғинда шайтон ҳозир бўлади, деганлар. Рабиъатул-Адавия р.а. бир куни сўфинамо кийинган йигитлар кулишиб турганликларини кўриб Субҳаналлоҳ (таажжуб) солихлар либоси-ю, ғофиллар кулгиси (жам бўлиши мумкин эканми, бу қандоқ бўлиши мумкин) деган эканлар.
9) Уларнинг аҳлоқларидандир, қалбларини юмшоқ ва мулойим эканлиги ва Аллоҳ бизларга раҳм қилармикан? деб кўп йиғлашликлари. Бу шундай улуғ мақомки, ҳазрати Абу Бакр р.а, Умар ибн Хаттоб ва Абу Дардо р.а. лар шу мақомда эдилар. Абу Бакр р.а. кўп йиғлаганликларидан ҳатто “йиғлоқи” номини олган ва кўп йиғлаганликларидан юзларида кўз ёшларини йўллари ариқча сингари из қолдирган эди. Умар ибн Хаттоб юзларида хам шундай йўлчалар бор эди. Абдуллоҳ ибн Аббос р.а, Умар ибн Абдул Азиз р.а, Язид Раққоший р.а, Фузайл ибн Иёз р.а, Маруф Кархий р.а. лар ҳам шу хислатлар билан сифатланган зотлардан ҳисоьланар эдилар. Язид Раққоший р.а. уйга кирса ҳам, чиқса ҳам, йиғлар эдилар.Ҳатто таом келтирилса, ҳам йиғлар эди. Биродарлари келса хам йиғлар ва у зотни бу ҳолатларини кўриб бошқалар ҳам йиғлар эди ва “ дўзах мен каби (гуноҳкор) инсонлар учун яратилганда” дер эди. Умар ибн Абдул Азиз р.а. уйнинг тепасида кечаси билан намоз ўқиб саждада йиғлар, кўп йиғлаганидан кўз ёшлари томни тарновидан ёмғир каби тушар, буни билмаган пастдагилар ёмғир ёғяпти деб ўйлар эди. Робия р.а. онамиз кўп йиғлаганидан атрофларига сув тўпланар, хўл бўлар, билмаганлар таҳоратни суви тўпланиб қолибди-да, деб ўйлашар эди. Фузайл ибн Иёз р.а. айтади: йиғи кўз ёшини ўзи билан эмас, балки қалбидан йиғлашлик билан бўлади. Суфён Саврий р.а айтадилар: Йиғлаш 10 ҳил бўлади 1 таси Аллоҳ учун йиғлаш, қолган 9 таси риё бўлади. Лекин, бир йилда бир бўлсада шу Аллоҳ учун бўлган йиғини йиғлай олган инсон иншааллох дўзахдан нажот топади.
10) Яна уларни ахлоқларидандир, ўзларини дуолари ижобат бўладиган, яхши, солиҳ одам эмас, деб ҳисоблашлари ва ўзларини инсонларни ичидаги энг фосиғроғи, деб билишликлари.
Улар ўзларига шундай муносабатда бўлганлари учун вабо каби оғир мусибатларни даф қилиш ва ёмғир сўрашлик учун умумий ибодатлар қилинадиган жойларга бормас эдилар. Бурунги замонларда қахатчилик юз берган ва одамлар ёмғир сўраб ибодат қилсалар ҳам фойдаси бўлмаган экан.
Шунда у жойни подшоҳи “ Агар Аллоҳ бизларга ёмғир юбормаса, Аллоҳга озор бераман” деди, одамлар подшоҳни бу гапидан ҳайрон бўлиб, “Қандай қилиб сен бутун оламлар робби ва бемакон бўлган зотга озор бера оласан? Деганда, У подшоҳ: “Аллоҳни дўстлари бўлган авлиё зотларни ўлдираман, ибодат аҳлини қатл эттираман, шу ишим Аллоҳга озор беришим бўлади” деган экан. Шунда ёмғир ёғибди. Аллоҳ Ҳалийм ва фазл эгаси бўлган зотдир. Молик ибн Дийнор р.а.га “ биз билан истисқо (ёмғир сўраб ўқиладиган намоз) га чиқмайсизми? деб сўрашганида, у зот: “Мени ёмонлигимдан устларингга тош ёғишидан қўрқаман, сизлар ибодат қилиб ёмғир ёғилишини кутасизлар мен эса мени гуноҳкорлигим сабабидан ёмғир ўрнига тош ёғилишидан қўрқаман” деб айтган эканлар. Яна бошқа бир ўринда Ваҳб ибн Мунаббаҳ айтади, Ийсо а.с. жамоат билан ёмғир сўраганда ёмғир ёғмади. Шунда ичларингда гуноҳкорлар ортига қайтсин деди. Шунда майдонда биргина одам қолган экан. Ийсо а.с. сени гунохинг йўғми? деб сўрабди. У “ҳа” бир марта бир бегона аёлга қарадим сўнг тавба қилиб шу кўзимни бармоғимни тиқиб ўйиб олганман деди. Ийсо а.с. “дуо қил” деган у дуо қилган заҳоти ёмғир ёғди.
11) Яна уларнинг аҳлоқларидандир, ҳаётларини поёни нима билан тугашидан қўрқиб, доим Аллоҳдан хавф қилиб туришлари.
Бу хавф қилишликлари ҳатто шу даражага етар эдики, хавф қилиш тафаккурлари бир жойига етганда буткул инсонлар кўзидан йўқ бўлиб қолар эдилар. Бишр Ал-Хофий р.а. айтадилар: Фаришталар иймон келтиришлик билан Исломда вафот этган кишидан таажжубга тушар ва биз фаришталарни яхшиларимиз шундоқ бўлса ҳам бу дунё имтиҳонларидан ўта олмас эдик, бу инсон қандай қилиб иймонини сақлай олди экан, деб айтар экан.
Вуҳайб ибн Вирд р.а.. айтади: Аллоҳ таъоло Иброҳим а.с. га ваҳий юбориб айтди: “Қалбингни ювгин” Иброҳим а.с. “Эй, Роббим сув қалбимга етиб бормайди, қандай қилиб юваман, деганида, Аллоҳ таъоло узун ғам чекишлигинг ва қўлдан кетган имкониятларинга (мени рози қилиш учун бўлган имкониятларингга) қайғуришинг билан,(қалбингни ювган бўласан) деб айтган экан.
Али ибн Абу Толиб р.а. йиғлаб айтар эди “ Ҳайвонлар, қушлар, сув остидаги балиқлар роҳатда, ҳотиржам лекин мен, ўз амалим (сарҳисоби, натижасини ўйлашлик) билан (овора) ман. Фузайл ибни Иёз р.а. айтади: Аллоҳнинг шундай бандалари борки, Аллоҳнинг азамати, улуғворлигини эслаганларида ичларида қалблари узилиб парчаланиб кетади, сўнгра қалблари тузалади, сўнгра яна эслаганида қалблари парчаланади. Шу ҳол яна ва яна то умрининг оҳиригача давом этиб яшайдилар, деди. Иброҳим ибн Хорис р.а. Аллоҳдан хавф қилиб қўрққанлиги ҳаё этганлиги учун, бирор марта осмонга қарамай яшади. Чунки, у зот “осмон тараф дуо қилинадиган тараф, дуонинг қибласи, дер эди. Исхоқ ибн Халаф р.а. айтар эди: Кўз ёшларни тўкиб йиғлашлик, бу тўла Аллоҳдан хавф қилиш эмас Аллоҳдан хавф қилишлик, бу Аллоҳ шу ишим билан мени азобга солмасимикан? деб, ноўрин (шариат қайтарган, ношаръий) ишларини ташлашликдир.
Вилоят бош имом-хатиби ўринбосари М.Мўминов