Кунларнинг бирида имом Шофеъийнинг ҳузурларига одамлар келиб, Аллоҳ азза ва жалланинг борлигига далил келтиришларини талаб қилдилар.

Имом Шофеъий бироз фикр юритдиларда, сўнг одамларга:
– Тут барги Аллоҳнинг борлигига далил, – дедилар.

Одамлар бу гапдан таажжубландилар. Ва сўрай кетдилар:
– Тут барги қандай қилиб Аллоҳнинг мавжудлигига исбот бўла олади.

Шунда имом Шофеъий:
– Барча тут баргларининг мазаси бир хил…
Лекин, агар уни ипак қурти еса ипак чиқаради…
Агар тут баргини ари еса асал қилади…
Агар уни кийик еса хушбўй хидли мушк анбар чиқаради…
Энди айтингларчи, Ким асосни бир қилиб, натижаларни ҳар хил қилиб қўйган?!

Шубҳасиз, бу Аллоҳ Субҳанаҳу ва таолодир. Бутун борлиқни яратган Зот!

Аллоҳим! Нақадар буюк, қудратли, ҳикматли Зотсан!
Ўзинг бизларни ибратланувчи, тафаккур қилувчи қалб кўзи очиқ бандаларингдан қил.

Манбалар асосида

Абдулхамид домла Толипов 

Шаҳрихон туманидаги                                              Хазрати Билол жоме масжиди имом-хатиби