Тинчликни қадрлаш-олий фазилат

1328

Ўзининг китобида “Эй имон келтирганлар! Ёппа-сига итоатга киришингиз ва шайтоннинг изидан эргашмангиз! Албатта, у сизларга аниқ душмандир”
(Бақара, 208), деб марҳамат қилган Аллоҳ тао лога ҳамду санолар бўлсин!
“Бирор кишига мусулмонни қўрқитиш ҳалол эмас”, деган пайғам баримиз Муҳаммад (алайҳиссалом)га, оилаларига ва саҳобаларига дуруд ва саловотлар бўлсин!
Маълумки, тинчлик ва осойишталик Аллоҳ таолонинг инсониятга берган олий неъматидир. Мамлакатимиз истиқлолга эришган кун дан бошлаб тинчлик-тотувлик давлатимиз сиёсатининг устувор йўна лишларидан бирига айланди. Ўзбекистон ўз ҳудудида тинчлик ва барқарорликни таъминлаш баробарида минтақада беқарор ва-зият кел тириб чиқараётган муаммоларни ҳал этишда ҳам етакчи мамлакатга айланди.
Барча динларда бўлгани каби муқаддас Ислом динимизда ҳам тинчлик ва осойишталик масаласи алоҳида ўрин эгаллайди.
Аллоҳ таоло мукаррам қилиб яратган инсон ҳаёти учун энг зарур неъматлардан бири тинчлик ва осойишталикдир. Қуръони каримда шундай дейилади:
“У билан Аллоҳ ризосини топишга интилганларни (У) тинч лик ва саломатлик йўлларига йўллаб, Ўз изни билан уларни зул- матлардан нурга чиқарур ва тўғри йўлга ҳидоят қилур” (Моида, 16).
Кўплаб ҳадиси шарифларда мусулмонлар ўзаро аҳиллик ва бағрикенгликда, бир тану бир жон бўлиб иноқ яшашлари лозимлиги таъкидланиб, адоватдан қайтарилган. Улардан бирида Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Мусулмон киши ўзга бир мусулмонни қўр-қитиши ҳаромдир”, деганлар. Бошқа бир ривоятда эса:
“Кимки мусулмон кишига ноҳақ равишда қўрқитувчи нигоҳ билан қараса, ундай одамни Аллоҳ таоло қиёмат кунида қўрқитади”, дея марҳамат қилганлар (Имом Табароний ривояти).
Сўнги йилларда турли террорчилик ҳаракатларини амалга ошириб, бутун дунё ҳамжамиятини ташвишга солган “Ироқ ва Шом Ислом давлати (ИШИД)” тарафдорларининг олиб борган барча хатти ҳаракатлари айнан муқаддас динимиз тамойилларига қарши қаратилган фаолиятдир. Ислом дини террорнинг жамият ҳаётига таҳдид соладиган барча хавф-хатарларидан огоҳлантиради. Қўрқитиш, зулм ўтказиш, бузғунчилик қилишга асосланган ҳар қандай мафкурага қарши кура-шишга даъват этади.

Олтинкўл тумани
“Муҳаммадрахим хожи жоме” масжиди
И.Мадумаров