ТИНЧЛИК ОСОЙИШТАЛИК БУЮК НЕЪМАТ

695

Қуръони Карим таълимотига қўра, мусулмрн киши ҳар бир хатти-ҳаракати учун Парвардигори олдида масъулдир, у адолат парвар бўлиб раҳмшафқат кўрсатиши, ожиз, муҳтож кишиларни асраб-авайлаши ва Ҳимря қилиши, бошқаларни ер юзида бузғунчилик қилишдан қайтари-ши лозим.
Дунёда тинчлик энг олий неъмат эканлигини жаҳондаги барча миллату элатлар бугунги кунда тан олмоқда.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг «Бақара» сураси 208-оятида марҳамат қилади: «Эй, имон келтирганлар! Исломга тўлалигича киринг. Ва Шайтоннинг изидан эргашманг. Албатта, у сизга очиқ-ойдин душмандир».
Ояти каримадаги Исломнинг маъноларидан бири – бу тинчликдир. Оятда тинчликка тўлалигича киринг, дейилмоқда. Тинчликка тўлалигича кириш эса Исломни татбиқ қилиш билан бўлади.
Исломда тинчлик инсон қалбининг тинчлигидан бошланади. Сўнгра қалбдаги тинчлик оилага кўчади. Ислом оила тинчлиги учун зарур бўлган барча чораларни ишга солади»: демак; аста-аста оиладаги тинчлик қўни-қўшни, қариндош-уруғлар орасига кўчади. Сўйнгра тинчлик жамиятга кўчади. Ҳар бир жамият ўзаро тинчликда яшаш учун нималар қилиши лозимлиги ҳам Исломда белгилаб қўйилган. Давлат миқёсида тинч яшашга эса инсон аввало, қалби тинч, ойласи хотиржам, қўни-қўшниси осуда, қариндош-уруғлари хало-ватли, асосийси, жамияти тинч бўлгандагина эриша оладм. Жаноб Расул Акрам (с.а.в.) муборак Ҳадиси шарифларида айтадиларки: «Икки неъмат борки, кўпчилик инсомлар унинг қадрига етмайдилар. У хотиржамлик ва сиҳат-саломатлик».
Инсонда хотиржамлик бўлмас экан, на егулигида ҳаловат бўлсин, на уйқусида. Кўнглига ҳеч нарса сиғмайди, чунки унда хотиржамлйк йўқда! Агар кишининг саломатлиги бўлмаса, у суйиб таноаул қиладиган лаззатли таом ҳам татимайди. Чунки унинг танасида оғриқ бор. Ҳадиси шарифдан кўриниб турмбдики, тинчлик, осойишталик ва хотиржамлик улуғ неъматдир. Тинчлик бор жойда юрт равнақ топади.
Шу маънода, юртимиздаги бугунги кун, ҳаётимиз хусусида тўхталмоқ жоиз. Бугунги кунда юртимизнинг кундан-кунга ривожланиб, йирик давлатлар сафидан жой олиши, бу тинчликнинг барқарор эканлигидан далолат эмасми? Юртимизда турли миллат ва элатлар истиқомат қилади. Бу элатларни урф-одатлари, қадриятлари қонун нуқтаи назаридан ҳимоя қилиниши билан бир қаторда, бир-бирига дўстона муносабатда бўлиши, улар орасида қуда-андалик ришталари боғланиб, яқин қариндош бўлиб яшаши, бу муносабат эса миллатлараро. тинчлик дўстлик ҳамоҳанг этган юрт эканлигидан далолатдир.
-Ҳа, халқимизнинг тинчлиги, осойишталигини сақлашда ҳар бир фуқаро огоҳликка катта эътибор беришй лозим. Юртбршимизнинг «Лоқайдлик, бепарволик – энг ёмон иллат» деган сўзларини унутмаслик лозим. Жонажон, ҳур Ўзбекистонимизга кўз тегмасин!

Санатбек Турсунов
Андижон тумани
“Усмони Зиннурайн”
жоме масжиди имом-хатиби