ТИНЧЛИК ОСОЙИШТАЛИК БУЮК НЕЪМАТ

498

Қуръони Карим таълимотига кўра, мусулмрн киши ҳар бир хатти-ҳаракати учун Парвардигори олдида масъулдир, у адолатпарвар бўлиб раҳмшафқат кўрсатиши, жоиз, муҳтож кишиларни асраб-авайлаши ва Ҳимря қилиши, бошқаларни ер юзида бузғунчилик қилишдан қайтариши лозим.
Дунёда тинчлик энг олий неъмат эканлигини жаҳондаги барча миллату элатлар бугунги кунда тан олмоқда.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг «Бақара» сураси 208-оятида марҳамат қилади: «Эй, иймон келтирганлар! Исломга тўлалигича киринг. Ва Шайтоннинг изидан эргашманг. Албатта, у сизга очиқ-ойдин душмандир».
Ояти каримадаги Исломга маъноларидан бири – бу тинчликдир. Оятда тинчликка тўлалигича киринг, дейилмоқда. Тинчликка тўлалигича кириш эса Исломни татбиқ қилиш билан бўлади.
Исломда тинчлик инсон қалбининг тинчлигидан бошланади. Сўнгра қалбдаги тинчлик оилага кўчади. Ислом оила тинчлиги учун зарур бўлган барча чораларни ишга солади»: демак аста аста оиладаги тинчлик қўни-қўшни, қариндош-уруғлар орасига кўчади. Сўнгра тинчлик жамиятга кўчади. Ҳар бир жамият ўзаро тинчликда яшаш учун нималар қилиши лозимлиги ҳам Исломда белгилаб қўйилган. Давлат миқёсида тинч яшашга эса инсон аввало, қалби тинч, ойласи хотиржам, қўни-қўшниси осуда, қариндош-уруғлари халоватли, асосийси, жамияти тинч бўлгандагина эриша оладм. Жаноб Расул Акрам (с.а.в.) муборак Ҳадиси шарифларида айтадиларки: «Икки неъмат борки, кўп инсонлар унинг қадрига етмайдилар. У хотиржамлик ва сиҳат-саломатлик».
Инсонда хотиржамлик бўлмас экан, на егулигида ҳаловат бўлсин, на уйқусида. Кўнглига ҳеч нарса сиғмайди, чунки унда хотиржамлик йўқда! Агар кишининг саломатлиги бўлмаса, у суйиб тановул қиладиган лаззатли таом ҳам татимайди. Чунки унинг танасида оғриқ бор. Ҳадиси шарифдан кўриниб турибдики, тинчлик, осойишталик ва хотиржамлик улуғ неъматдир. Тинчлик бор жойда юрт равнақ топади. Юртимизда турли миллат ва элатлар истиқомат қилади. Бу элатларни урф-одатлари, қадриятлари қонун нуқтаи назаридан ҳимоя қилиниши билан бир қаторда, бир-бирига дўстона муносабатда бўлиши, улар орасида қуда-андалик ришталари боғланиб, яқин қариндош бўлиб яшаши, бу муносабат эса миллатлараро. тинчлик дўстлик ҳамоҳанг этган юрт эканлигидан далолатдир.
Куни-кеча гўзал Андижонимизда катта байрам тадбири бўлиб ўтди “Мустақиллигимизнинг 30 йиллик тўйи” бу байрам юртимизда тинчлик, осойишталик барқарор эканлигини яна бир бор элга намоён этди.
-Ҳа, халқимизнинг тинчлиги, осойишталигини сақлашда ҳар бир фуқаро огоҳликка катта эътибор бериши лозим. Жонажон, ҳур Ўзбекистонимизга кўз тегмасин !

Санатбек домла Турсунов

“Усмони Зиннурайн” жоме масжиди имом хатиби