Тил-нажот ёки офат

559

Тил – нажот ё ҳалокат
Тил инсонни азиз ва мукаррам бўлиб жаннатга киришга ҳам, ҳору-зор бўлиб, абадул-абад жаҳаннамга маҳкум бўлишига ҳам сабабчидир. Суфён ибн Абдуллоҳдан (разияллоҳу анҳу) ривоят қилинади:
«Мeн:
«Эй Аллоҳнинг расули, бир ишни айтиб бeринг, уни маҳкам ушлай», дeганимда, у зот:
«Раббим Аллоҳ, дeб айт, кeйин шу сўзингга мувофиқ истиқоматда бўл», дeдилар. Яна:
«Эй Расулуллоҳ, мeнга қўрқиладиган нарсанинг энг хавфлиси хабарини бeринг», дeганимда, у зот тилларини ушлаб:
«Бу», дeдилар». (Имом Тeрмизий ривояти)
Тилни сақлаш тўғрисида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар:
…وَمَنْ كَانَ يُؤْمِنُ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ فَلْيَقُلْ خَيْرًا أَوِ لْيَصْمُتْ (رَوَاهُ الْاِمَامُ الْبُخَارِيُّ).
яъни: “…Ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирса, яхши (гаплар)ни гапирсин ёки жим турсин” (Имом Бухорий ривояти).
Муъоз ибн Жабал разияллоҳу анҳу айтади:
“Мен:
– Эй Аллоҳнинг расули! Менга мени жаннатга киритиб, дўзахдан узоқлаштирадиган амалнинг хабарини беринг, – дедим.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам жавоб бердилар:
– Сен буюк нарса ҳақида сўрадинг. Бироқ у Аллоҳ енгил қилган кимса учун осондир. Аллоҳга ҳеч нарсани шерик қилмай ибодат қиласан. Намозни барпо қиласан. Закотни адо қиласан. Рамазонда рўза тутасан. Байтга ҳаж қиласан.
Сўнг сўрадилар:
– Сени яхшилик эшикларига далолат қиайми? Рўза – қалқондур. Садақа – сув ўтни ўчиргани каби хатоларни ўчиради, кишининг тун қўйнида ўқиган намози ҳам.
Сўнг Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам тиловат қилдилар:
تَتَجَافَى جُنُوبُهُمْ عَنِ الْمَضَاجِعِ يَدْعُونَ رَبَّهُمْ خَوْفاً وَطَمَعاً وَمِمَّا رَزَقْنَاهُمْ يُنفِقُونَ * فَلَا تَعْلَمُ نَفْسٌ مَّا أُخْفِيَ لَهُم مِّن قُرَّةِ أَعْيُنٍ جَزَاء بِمَا كَانُوا يَعْمَلُونَ
Яъни: “Уларнинг ёнбошлари ётар жойдан йироқ бўлур. Улар Роббиларига қўрқув ва умидворлик ила дуо қилурлар ва ўзларига ризқ қилиб берган нарсаларимиздан инфоқ қилурлар. Бас, ҳеч бир жон ўзлари учун қилиб ўтган амаллари мукофотига беркитиб қўйилган кўз қувончларини билмас”. (Сажда, 16-17)
Сўнг яна сўрадилар:
– Сенга ишларнинг боши, устуни ва энг юқори ўркачининг хабарини берайми?
– Ҳа, Эй Аллоҳнинг расули! – дедим.
– Ишларнинг боши – Ислом. Устуни – намоз. Юқори ўркачи – жиҳод. Энди улурнинг ҳаммасига эга бўлишнинг хабарини берайми?
– Ҳа, Эй Аллоҳнинг расули!
Тилимни ушладилар. Сўнг:
– Буни ўзингдан тийиб ол! – дедилар.
– Эй Аллоҳнинг расули! Бизлар гапирган сўзларимиздан ҳам ушланамизми?
– Онанг сени йўқотиб қўйгур! Инсонлар дўзахга юз тубан бўлиб (ёки “бурунлари ишқаланиб” дедилар) йиқилишлари ҳам тилларининг “маҳсули” эмасми? – дедилар саллаллоҳу алайҳи ва саллам”.

Исроилжон Мадумаров. Олтинкўл туманидаги “Мухаммадрахим хожи” масжиди имом хатиби