Террорга вақтида барҳам бериш керак

1242

Бугунги долзарб вазифаларимиздан бири ёшлар тарбиясида ҳушёр бўлишликдир. Уларни турли оқимлардан сақлаб қолишимиз керак. агар биз бугун бепарво бўлар эканмиз, эртага кимнингдир ёстиғи қуриса ким жавоб беради?
Маълумки террорчилик ҳаракатларида ҳам кимларнингдир фарзандлари қатнашади. Улар қандай қилиб шу ишларга қўл урди? Бунда ким айбдор?
Вақтида тўғри тушунчалар етказиб бермаганимиз, дин ҳақида қизиқиш уйғонганида тўри йўлни кўрсатмаганимиз учун айнан биз эмасми, айбдор?
Ҳолбуки ана шундай лоқайдлик бор жойда уруш ўчоғини ёқувчилар ҳушёрлик билан ўз манфаатлари йўлида фойдаланиб қоладилар.
Халқаро террорчилик ҳаракати жаҳон ҳамжамиятининг диққат-эътиборидаги муҳим масалалардан биридир. Зеро, бу иллатга барҳам берилмас экан, тинчлик ва барқарорликка путур етаверади.
Муқаддас динимиз таълимотларида зўравонлик ва ноҳақ қон тўкиш тақиқланади. Кимки бир жоннин ноҳақ ўлдирса ҳамма инсонларни ўлдирган каби бўлур:
مَن قَتَلَ نَفْساً بِغَيْرِ نَفْسٍ أَوْ فَسَادٍ فِي الأَرْضِ فَكَأَنَّمَا قَتَلَ النَّاسَ جَمِيعاً وَمَنْ أَحْيَاهَا فَكَأَنَّمَا أَحْيَا النَّاسَ جَمِيعاً وَلَقَدْ جَاءتْهُمْ رُسُلُنَا بِالبَيِّنَاتِ ثُمَّ إِنَّ كَثِيراً مِّنْهُم بَعْدَ ذَلِكَ فِي الأَرْضِ لَمُسْرِفُونَ
Яъни: “«Ким бир жонни ноҳақдан ёки ер юзида фасод қилмаса ҳам ўлдирса, худди ҳамма одамларни ўлдирган бўлади. Ким уни тирилтирса, худди ҳамма одамларни тирилтиргандек бўлади». (Моида. 32)
Афсуски, хозирги кунимизда Аллоҳ таолонинг ўз бандаларини фақат тинчлик, осойишталик ўрнатишга, бағоят эзгу ва хайрли ишлар қилишга ундовчи бундай даъватларини унутган қабиҳ ниятли ёвуз кимсалар кўпайиб кетди. Афсусланадиган жихати шундаки, бундай шахслар ўзларини бузғунчиликларини Ислом дини таълимоти билан хаспўшлашга интилмоқдалар. Айни дамда бундай хатти-ҳаракатлар хақ дин-Исломга нисбатан нохолис фикрлар ва қарашлар уйғотади.
Хеч кимга сир эмаски, кейинги йилларда “Хизб-ут-тахрир”, “Акромийлар”, “Нурчилар” “Ўзбекистон Ислом ҳаракати”, “Тавба”, “Шохидийлар” ва улар сингари диний эсктремистик ва Ислом динини ислох қилишга йўналтирилган оқим ҳамда ҳаракатлар Ўзбекистонимизда ҳам фаолият олиб борганлар. Қониқиш хисси ила таъкидлаш жойизки, уларнинг айримлари имони бақувват, эътиқоди мустахкам инсонларни қаршилиги хуқуқ-тарғибот идоралари томонидан амалга оширилган ишлар натижасида тугатилган.
Терроризм балоси билан мустақиллигимизга хавф солишга, юртимиздаги барқарор тинчлик, халқимиз хотиржамлигига путур етказишга уринаётган қабих ниятли кимсалар ўз диққат-эътиборларини ёшларимизга қаратганликлари сир эмас. Зеро, хали онги тўла шаклланиб улгурмаган ғур ёшларга таъсир ўтказиш осон. Шундай экан, хозирги кунда олдимизда турган энг асосий вазифалардан бири – муқаддас динимизни соф таълимотини ўсиб келаётган ёш авлодга кенг ва теран англаш, динимиз терроризм, эксртемизм каби бузғунчиликка мутлақо қарши эканлигини барчага бирдек англатишдир.
Тинчлик, офият, эзгулик дини бўлган Ислом дини хаётбахш амр ва насихатлардан иборатдир. Ислом дини ниқоби остида ҳаракат қилаётган турли бузғунчилик оқимлар даъволари мазмунан ва мохиятан муқаддас динимиз таълимотига мутлақо зиддир.
Халифалик давлатини тузиш даъвоси билан чиқиб, бу йўлда бегунох инсонлар қонини тўкаётган, юртимиз тинчлигига, халқимиз хотиржамлигига рахна солишга уринаётган террорчи бузғунчи оқимлар аввал ҳам ўз ғаразли мақсадларини амалга оширишга бир неча бор уриниб келдилар. Аммо Аллох таолонинг ғазабига, соғлом фикрли инсонланринг қаҳрига, нафратига учраб йўқликка юз тутдилар.
Исломнинг чинакам аxлоқий асосларини англаб етган кишининг шафқатсизлик, ҳақсизларча куч ишлатиш тарафдори бўлиши ва Аллоҳга номақбул қандайдир ҳаракатларда қатнашишини ҳатто тасаввур қилиб бўлмайди. Xудди шунинг учун ҳам Ислом таълимоти террорчилик балосини таг-томири билан тугатиш йўли ҳисобланади.
(Фойдаланилган манбалар: Диёнат.уз ва зиёуз.сом кутубxонаси)

Таваккалжон Мукаррамов

Марҳамат тумани

“Шомат”

жоме масжиди имом-хатиби