Террор ҳақида

1286

Бугунги кунда бутун ер юзида умумхалқ ва умумжаҳон бўлган муаммоларнинг муҳимроғи террор қўпорувчиликдир. Аллоҳга шукрки, бизнинг юртимиз бошқа юртларга қараганда жуда тинч ва осуда. Муҳтарам юртбошимизнинг  олиб бораётган одил сиёсити, жамиятимиздаги тинчлик посбонларининг ҳушёрликлари сабаби ўлароқ юртимизда тинчлик ҳукмрон. Бироқ бу бизларни лоқайд ва бепарво бўлишимизга сабаб бўлмайда. Балки доимо ҳушёр бўлишимиз лозим.

Маълумки террорнинг на Исломга ва на бошқа самовий динларга мутлақо алоқаси йўқ. Лекин терактни уюштирган ғаламис кимсалар баъзи ҳолатларда Ислом номини ўзларига даъво қилишса-да, аслида улар ва уларнинг ташкилотчилари мутлақо Исломдан хабари йўқ, бўлса ҳам унга зид қилгувчи кимсалардир.

Манбаларда кўрсатилишича «террор» дегани у ёки бу кўринишда сиёсий мақсадларга эришиш учун ҳарбий бўлмаган объектларга, тинч аҳолига қарши куч ишлатишдир. Бошқача айтганда, ҳеч бир гуноҳсиз кишилар террорнинг нишони бўлишади.

Ислом дини аслида тинчликпарвар дин эканлиги аниқ ва равшан даллиар асосида маълум. Энг аввало «Ислом» сўзининг маъноси Аллоҳга бўйсуниш, итоатни билдириб, унинг ўзаги тинчлик, сулҳ маъносидан олинганлиги аслида кифоя қилади. Жумладан Аллоҳ таоло Қурони каримда хитоб қилади:

وَإِذَا تَوَلَّى سَعَى فِي الأَرْضِ لِيُفْسِدَ فِيِهَا وَيُهْلِكَ الْحَرْثَ وَالنَّسْلَ وَاللّهُ لاَ يُحِبُّ الفَسَادَ

“Ва бурилиб кетганда, ер юзида фасод учун ҳамда экин ва насилни ҳалок қилиш учун ҳаракат этади. Ва ҳолбуки, Аллоҳ фасодни хуш кўрмас”. (Бақара. 207)

Ислом дини таълимотларида баён қилинишича, мусулмон киши раҳм-шафқат кўрсатиши, мусулмон ёки номусулмонлигидан қатъий назар, барча одамларга эзгулик олиб бориши, ожиз ва муҳтож кишиларни асраб-авайлаши ва ҳимоя қилиши, бошқаларни «ер юзида бузғунчилик» қилишдан қайтариши керак.

Ҳеч қандай гуноҳи, айби бўлмаган одамни ўлдириш бузғунчиликнинг энг улкан кўриниши ҳисобланади. Мўмин киши эса ҳеч қачон ноҳақ қон тўкмайди. Қайсики, Қурони каримда баён қилинур:

مَن قَتَلَ نَفْساً بِغَيْرِ نَفْسٍ أَوْ فَسَادٍ فِي الأَرْضِ فَكَأَنَّمَا قَتَلَ النَّاسَ جَمِيعاً وَمَنْ أَحْيَاهَا فَكَأَنَّمَا أَحْيَا النَّاسَ جَمِيعاً وَلَقَدْ جَاءتْهُمْ رُسُلُنَا بِالبَيِّنَاتِ ثُمَّ إِنَّ كَثِيراً مِّنْهُم بَعْدَ ذَلِكَ فِي الأَرْضِ لَمُسْرِفُونَ

«Ким бир жонни ноҳақдан ёки ер юзида фасод қилмаса ҳам ўлдирса, худди ҳамма одамларни ўлдирган бўлади. Ким уни тирилтирса, худди ҳамма одамларни тирилтиргандек бўлади». (Моида. 32)

Парвардигорнинг иродасига қарши бориб, бегуноҳ одам

(www.зиёуз.сом кутубxонаси. Ҳорун Яҳё китобидан фойдаланилди)

Сирожиддин Ҳакимов

Олтинкўл тумани

“Ҳазрат Умар”

жоме масжиди имом-хатиби