Тавба ва истиғфор кунлари.

1286

Уламолар кегаши вақтинча намозларимизни уйларда ўқиб туришликка фатво бердилар. Бизларнинг вазифамиз амал қилмоқликдир. Бу мавзуда хар-хил ноўрин гап сўзларни тарқатиб, постлар ёзишлик мўмин кишининг одобига зиддир. Мақсад нима? Халқимизнинг саломатлиги, тинчлик хотиржамлиги учундир. Албатта, дуолар,ибодатлар учун масжидда бўлишлик савобли амалдир. Бу дегани, “намоз, дуолар бошқа жойда ёки ҳонадонларда қабул бўлмайди”, дегани эмас. Ҳохлаганча ибодат қилинг, дуоларда бўлинг, албатта бу маънавий кўмагингиз бўлади.
Коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида масжидлар вақтинча фаолиятини тўҳтатиб турибди.Бу “бутунлай ёпилди” дегани эмас, азон баралла айтилмоқда.Масжидларда эса пайтдан оқилона фойдаланиб тозалаш ва дизинфекция ишлари олиб борилмоқда.
Тўғри, кунда масжидда жамоатга қатнаб юрганлар қалбида оғриқ ва изтироб туяди, юраги эзилади. Иншааллоҳ тез кунларда бу эшиклар очилажак.

  • Эй Аллоҳ, дунё ҳаётимизни яхши амалларни зиёда қилишимизга сабаб қилгин ва ёмонликлардан қутилиш учун бизга ўлимни роҳат қилгин!
  • Барча эшиклар; масжид, мадраса, таълим даргоҳларининг эшиклари вақтинча ёпилди. Лекин тавба эшиклари ҳали-хануз очиқ. Тавба қилувчилар, истиғфор айтувчилар қани?!
    Вирус ҳам бир кун барҳам топар, иншааллоҳ.Аслида энг ёмон вирус мўмин одам учун унинг гуноҳлари эмасми? Турли касалликларга муолажа қилинса шифо беражак, лекин гуноҳларимизга қачон тавба қиламиз? Энг ёмон вирус ўша гуноҳларга тавба қилмасдан, Аллоҳга қайтмасдан ўлиб кетиш эмасми? Аслида энг хавотирли вирус шу эмасми? Тавба учун масжид шарт қилинмаган. Аллоҳнинг тавба эшиклари доим очиқ. Қани тавба қилувчи?

Абдурахмон домла
Андижон шаҳар
“Уйғур”

жоме масжиди имом-хатиби.