Тасаввуф уламоларининг ўзларигагина хос бўлган ахлоқий қарашлари

3814

Тасаввуф уламолари тариқат шайхлари, аҳлоқий қарашлари баён қилинган китобларда у зотларнинг 200 га яқин алоҳида ахлоқлари бирма-бир баён этилган.  Тасаввуф ва тариқат йўллари ҳақида тасаввур ҳосил қилиш учун Биз албатта, уларни барчасини бирма-бир бу ўринда баён этиб ўта олмаймиз. Шунинг учун, баъзи бир аҳлоқлари хусусида тўхталиб ўтамиз.

1) Бирор нарсанинг ёки шахснинг сояси ўзидан асло ажралмагандек, бу улуғ зотлар доимо китобу суннатни маҳкам ушлар эдилар ва мана шу сифат уларни ўзигагина хос бўлган ахлоқларнинг энг биринчиси ҳисобланади. Имом Абу Қосим Ал-Жунайд р.а. айтадилар: “…. Ким Қуръон ўқимас суннат муҳофазасида бўлмас экан, унга иқтидо қилишлик дуруст бўлмайди. …. сизлар бир одамни ҳавода ўтирганини кўрсаларинг ҳам у амру-наҳийларга риоя қилмагунча унга иқтидо қилманглар”.

2) Яна уларни аҳлоқларидандир илм ва амалиётда ихлос муҳаббатни кўпайтиришлар ва шу илм ва амалиётга риё аралашиб қолишлигидан қўрқиш ва эҳтиёт бўлишликлари.

Хасан Басрий р.а.ўзларини маломат қилиб, койиб, айтар эдилар: “Ибратли солих инсонлар гапларни гапирасану, риёкор, мунофиқ, фосиқлар амалини қиласан. Аллоҳ номига қасамки, бундай қилиш ихлос аҳлларини сифати эмас”.

Фузайл Ибн Иёз р.а. айтадилар: “Ким ўз амалларида сеҳргардан (яъни кўзбойловчидан) ҳам зийракроқ (яъни ҳар бир ишда ўта эътиборли бўлмаса) риёдан қутила олмайди. Абу Соиб р.а Қуръон эшитаётганида ёки хадис ва шу каби ибратли нарса тинглаб таъсирланса ва кўнгли эриб йиғлагиси келса риё бўлиб қолмасин деб ўзини кулганга олар эдилар. Абу Абдуллох Антокий р.а. айтади. Қиёмат куни бўлганда Аллох таъоло риё қилган одамга. Ким учун риё қилган бўлсанг ўшандан савобини ол,  деб айтади.

Фузайл иб Иёз р.а. айтади: “ Модомики банда инсонлар билан улфатчиликда бўлар экан риёдан омонда бўлмайди. Абдуллох Антокий р.а. айтади. Ким зоҳирий амалларида ихлосни талаб қилсаю, ҳолбуки қалбида бошқа инсонларни мулоҳазаси (риоси) ни қилса иложсиз нарсани талаб қилипти. Чунки, ихлос қалбни тирик тутиб турувчи қалб сувидир, риё эса қалбни ўлдиради. Хасан Басрий р.а. айтади: Ким кўпчилик ичида ўзини ёмонласа, ўзини мақтаган бўлади, ва бу риё аломатидандир. Иброхим ибн Адхам р.а. айтадилар “Ҳеч қачон бирор биродарингдан уни рўза тутган тутмаганлиги хақида сўраманг, чунки у “рўзадорман” деса нафсини бу билан хурсанд қилган (ғурурлантирган) бўлади. Агар “рўзамасман” деса нафсини хафа қилган бўлади. Бу иккиси хам риё аломатидандир. Иброҳим Таймий р.а. айтади: “Мухлис (ихлос эгаси бўлган) одам хато ва камчиликларни яширганидек, яхши ва савоб ишларни хам яширади”. Хотамул Асом р.а. айтадилар, “Албатта қиёмат кунида инсонлар ичида энг бахтсизи илми билан бошқаларни манфаатлантириб ўзи амал қила олмаган олимдир” Яна айтадиларки, Иброхим Таймий р.а. айтар эди: “Қачон сўзимни амалимга мос келишини кузатсам доим амалим сўзини ёлғонга чиқарганини топдим”. Қатода р.а. айтади, “Қачонки бир олим илми ва амали билан риё қилса, Аллох таъоло фаришталарига Мана бунга қаранглар мен қанчалар улуғ бўлсамда бу мендан қўрқмасдан мени истеҳзо қиляпти” дер экан. Умар ибн Хаттоб р.а. бирор инсон намозда ошиқча  эгилиб букилиб намоз ўқиса уни қамчи билан урар ва “Эй, ҳолингга вой бўлгур хушуъ хузуъ қалбда бўлади” дер эди. Шунинг учун, Абдурахмон Ибн Қосим р.а. “Имом Молик хузурида 20 йил хизматда бўлиб 18 йил одоб ва 2 йил илм ўргандим, кейин билдимки, кошки эди шу 2 йилда ҳам адаб ўрганганимда” деб айтганлар. Ушбу улуғ зотларни риёдан эҳтиёт бўлиш хақида бундай хулқ хосил қилишларига пайғамбаримиз с.а.в. дан риёдан сақланиш хақида турли хадислар ворид бўлганли асосий сабабдир.

Вилоят бош имом-хатиби ўринбосари М.Мўминов