Тасаввуф бу Тасаввуф

1263

Тасаввуф ҳусусидаги бундай катта ҳажм, миқдорда эътибор қаратилишни биргина “Тасаввуф” сўзининг таърифи ҳусусида олиб борилган изланишлар мисолида кўриб чиқиш ҳам мумкин. Чунки, Муҳаммад Юсуф Мусо таҳқиқ қилган “Ал-Ақида ваш-шарийъа фил Ислам” китобида зикр қилинишича, Никольсон ҳижрий 5-асргача битилган асарлардан тасаввуфнинг 75 та таърифини топган (Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф “Тасаввуф ҳақида тасаввур” 31-бет) Абдул Қоҳир Ал-бағдодий р.а. ишончли  тасаввуф қутблариниг талифотларидан мингга яқин таърифни топган. “Қавоидут-Тасаввуф” китобида зикр қилинишича машҳур тасаввуф шайхи Ахмад зарруқ. р.а икки минга яқин таърифни келтирган. Шу ўринда унутмаслик керакки, тасаввуф аҳлларининг ўзлари бундай ҳилма-ҳил таърилар бўлиши тасаввуф ҳақида бир тўхтам йўғлиги ёки бир тушунарсиз нарса деб эмас балки бу хилма-хиллик табий ва яхшилик, деб биладилар. Замондош тариқат шайхларидан Мисрдаги “Ашийраи Мухаммадийя” тариқатиниг бошлиғи, фазилатли шайх Мухаммад Закий Иброхим ҳазратлари бу ҳақида қуйидагиларни айтади: Тасаввуф таърифидаги ихтилофга келсак, у кишиларнинг сулук даражаларидаги мартабаларига оиддир, уларнинг ҳар бири ўз эҳсони ўз мақомида таржима қилгандир.Бу билан ўзидан бошқанинг мақомига қарши чиққан ҳисобланмайди. Чунки, ҳақийқат биттадир. У катта боғга ўхшайди. Ҳар бир солик бир дарахтнинг остида туриб ўша дарахтни васф қилгандир. Бу, зинхор, боғда бундан бошқа

дарахт йўқ, дегани эмас. Таърифлар қанчалик ихтилофли бўлмасин, уларнинг барчаси покланиш ва тақво мартабасига етиб боради. (Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф “Тасаввуф ҳақида тасаввур” 31-бет) Тасаввуф бу Тасаввуф, Тариқат йўлига кирган мурид, соликнинг сулук тарзи бўлиб, тасаввуфнинг асоси нафс пок ва рух олий бўлиши учун содда хаёт ва фазилатлар билан зийнатланиб яшашликдир. Тасаввуф илми-сўфийлар эътиқод қиладиган нарсалар ва қзлари жамоатларида ҳам ва шунингдек ёлғиз ўзлари қолганларида ҳам маҳкам ўзлари ушлаб риоя қиладиган одобларидир.сўфий яъни Тасаввуф одами дегани бу-Тасаввуф йўлига эргашган одам деганидир. Тасаввуф  сўзининг маъно ва таърифлари турлича бўлгани каби мурид, сўфий сўзининг маънолари хусусида кўплаб таърифлар келтирилган.уларни барчасини келтиришлик имкондан ташқари ва мавзу ўта узун бўлиб кетиши мумкин. Шунинг учун биргина умумий тасаввур ва мавҳум берадигантаърифни келтириб ўтамиз. Шайх Шиҳобиддин Абу ҳафс Умар ибн Мухаммад ас-Сухравардий р.а. сўфийни қуйдагича таърифлайдилар: “Сўфий ҳар бир нарсани ўз жойига қўядиган, вақтлар ва ишларни илм ила тадбир қиладиган, ҳалқни ўз мақомига қўядиган, Ҳақнинг амрини ўз жойига қўядиган, беркитиши лозим бўлган нарсани беркитадиган, очилиши лозим бўлган нарсани очадиган ва ишларни ҳузури қалб ила қиладиган, сиххати тавхид ила, камоли маърифат ила, риояти сидқи ихлос ила ўз ўрнида адо этадиган шахсдир.” (Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф “Тасаввуф ҳақида тасаввур” 33-бет) Тасаввуф таърифи, тариқат, сўфий сўзлари ҳақидаги фикрлар баёнидан сўнг Тасаввуф тарихи хақидаги маълумотларни давом эттирамиз. Демак тасаввуф ҳудди шу маъно ва ибора билан Қуръони Карим ва Хадиси шарифларда алоҳида келмаган бўлсада Саҳобийлар хусусан  тўрт хулафои рошидин ва бир неча улуғ сахобийлар орқали тобеъийнлар ва уларда бу илм шаклланиб табаъа тобеъийнларга ўтди. Хасан Басрий р.а ва Суфёни Саврий р.а. ларнинг бир неча сўзларида сўфий сўзи қўлланилади. Хусусан Хасан Басрий р.а “Тавофда бир сўфийни учратиб қолдим. Унга бир нарса берган эдим, қабул қилмади ва менда 4 чақа бор, ана ўша кифоя қилади, деди.” деган сўзлари. Суфёни Саврий р.а “Агар Абу ҳошим сўфий бўлмаганида, риёнинг дақиқ маъносини билмаган бўлар эдим” деган гапларидаги сўфий ибораси ишлатилишидан ҳам шу маълум бўладики, “Тасаввуф” ва “Сўфий” сўзлари ва маънолари тарихи ҳижрий биринчи асрга бориб етар экан. Шу билан бирга тасаввуф китобларида тасаввуф илми га қуръони карим ва хадиси шарифлардан кўплаб далиллар келтирилади. Бизгача ўтган мухаққиқ уламолар ва тасаввуф намояндалари тасаввуф тушунчасини икки бўлимга ажратадилар 1) Сунний тасаввуф яъни оят ва хадислар билан асосланган тасаввуф. 2) Фалсафий тасаввуф. Бу қисмни асосий манбаи ақлга асосланган ва таянган бўлади. Ушбу турдош фалсафий тасаввуфни тасаввуфга қаршилар ҳам, шунингдек, тасаввуф намояндаларининг ўзлари бирдек қоралайдилар ва инкор этадилар. Зеро, ақлга таянган мўътазилий эътиқоди ҳам узоққа бормаган. Машҳур “ким ақлга таянса, адашади” ибораси бекорга айтилмаган. Шунинг учун тасаввуф дейилганда шариат асослари билан асосланган, хақийқий тасаввуф тушунилиши одат тусига кирган. Тасаввуф йўллари тариқатлар ҳам жуда кўп бўлган. Уларнинг ичида энг машҳурлари қуйидагилар:

   1) Рифоийя тариқати

2) Шозилия тариқати

3) Қодирия тариқати
4) Мавлавия тариқати

5) Яссавия тариқати

6) Нақшбандия тариқати ва бошқалар.

     Шуни ҳам унутмаслик ва ёдда тутишлик керакки, тасаввуф ва тариқат тўғрисида ҳеч қачон мукаммал асар ёзиб бўлмайди. Чунки, бу ҳол илмидир. Ва бу ҳолатларнинг юз минглаб босқич ва ҳолатлари борки, бу тасаввуф сирларидан ҳисобланади. Бир неча тасаввуфий асарлар ёзиб қолдирган Абу Наср Саррож (туғилган йили номаълум вафот этган йили 988 йил.) р.а тарийқатнинг қуйидаги мақомларини қайд этган.

 

1) Тавба                                                 6) Хавф

2) Вараъ                                                 7) Ражо

3) Зуҳд                                                   8) Таваккул

4) Фақр                                                  9) Ризо

5) Сабр

(Нажмиддин Комилов “Тасаввуф” 25-бет)

 

 Вилоят бош имом-хатиби ўринбосари М.Мўминов