Тасаввуф билим босқичлари

1543

Шуни унутмаслик керакки, Фаридудин Аттор  ва  Алишер Навоийлар (р.а.) нинг “Мантиқут тойр” ва “Лисонут Тойр” асарлари ҳам айнан мана шу тўққиз мақом баёнида таълиф этилган асарлар жумласидан ҳисобланади. “Мақомот”- мақом (манзил, бекат) кўплиги бўлиб соликнинг руҳий- маънавий камолоти босқичларини англатади. Мақомот даражаларини бир-бир эгаллаб, муваффақиятга эришган солик ҳол мартабасига етади. У шундай холатга кўтариладики, бутун аъзолари гўё “Аллоҳ” дейдиган, ҳар нафаси Аллоҳни буюк, улуғлиги ва борлигидан дарак берадиган бўлади. Алишер Навоийнинг ёзишича Боязид намоз қилса эрди, кўксининг сўнгакларидан қаъқаа (Аллоҳ деган қичқириқ) чиқар эди. (Алишер Навоий р.а 15-жилд 78-79-бетлар) Саййид Жаъфар Сажжодийнинг “Фарханги мусталахоти урафо” номлик луғатида “ҳол” тушунчасига қуйидагича таъриф берилади: ҳақ тарафидан соликнинг пок дилига нузул бўладиган ва унинг руҳини такомилга олиб борадиган файзнинг даражасини “ҳол” дейдилар.Ҳол бир лаҳзалик, ўткинчи ва доимий бўлиши мумкин. Доимий ҳол ҳолнинг юксак даражасидир. (Саййид Жаъфар Сижистоний.Теҳрон. 1941й. 79-бет. Н Комилов. Тасаввуф. 29-30-бетлар) “Жунайди Бағдодий р.а” ҳол афъол жумласидандир. Мақом эса аъмол жумласидандир деганлар. Ҳолнинг ҳам ўз борсқичлари бор.

1) Қурб                                                      5) Мужоҳада

2) Муҳаббат                                              6) Мушоҳада

3) Шавқ                                                     7) Мукошафа

4) Унс

Ибни Арабий (р.а.) нинг кўрсатишича тариқатда 19 та мақом, 360 та манзил бор. Манзилларга қуйидагилар мисол бўлади:

1) Иймон                                                    4) Тоат

2) Ишонч                                                   5) Шукр

3) Сабр

Шунингдек, унинг фикрича “илми ҳол” ни ҳам қуйидаги даражалари бор:

1) Аллоҳ йўлида бормоқ            5) Аллоҳга ёр бўлмоқ

2) Аллоҳ назарида бўлмоқ        6) Аллоҳ учун яшамоқ

3) Аллоҳга воситачи бўлмоқ     7) Аллоҳга жон фидо қилмоқ

4) Аллоҳ хизматида бўлмоқ

Тасаввуф билим босқичлари

  • Илмул яқийн 2)Айнул яқийн       3) Хаққул яқинга бўлинади.
  • Тасаввуфда қуйидаги маълумотларни билиш ҳам жуда муҳим.

1) Шариъат – нафс йўли, Тариқат – кўнгил йўли, Ҳақиқат – рух йўли (“Мажмаус салавот” китобидан)

2) Шариат – Росулуллоҳ алайҳис саломнинг айтганлари. Тариқат – Росулуллоҳ алайҳис саломнинг сийратлари, қилган амалари. Хақиқат – Росулуллоҳ алайҳис салом кўрганини кўришликдир.

3) Шариатдан мурод – йўлга кирмоқ, Тариқатдан мурод – нафсдан кечмоқ, Хақиқатдан мурод жондан кечмоқ. ( Н. Комилов Тасаввуф 83- бет)

Албатта Тасаввуфни ўз вазифалари мавжуд. Улардан баъзиларини эслаб ўтамиз:

1) Мухаққиқ уламолар тасаввуфга “ички фиқх” деб бахо берганлар.

2) Тасаввуфда ақоиддан четга чиқмаслик. Соф ақидада собит туриш.

3) Тасаввуф Қуръони Карим ва Суннати Набавийя хақиқатларига етиб, унга бутун вужуд, хушуъ, хузуъ, ихлос мухаббат билан амал қилишликни ўргатади.

4) Тасаввуф қалб ва унинг моҳияти ва хақиқати, шунингдек, руҳ, ақл ва нафснинг барчаларини асл моҳияти, хақиқати ва уларнинг ҳолатлари ва уларни бошқариш, йўналтириш шунингдек, тарбиялашни ўргатади. Уларга ислом ва иймон нуқтаий назаридан ёндашади.

5) Тасаввуф аҳлоқий ҳаётни таъминлаб беради.

6) Нафсни поклайди ва йўналтиради.

7) Тавба, истиғфор, дуо, зуҳд, тақво,вараъ каби инсонни ҳақиқий камолотга олиб чиқадиган улуғ маъноларни ҳақиқатини илмий ва амалий очиб беради. Инсонни боқий саодат эшиклари томон етаклайди.

8) Тасаввуф ибодатларни тартиблаштиради ва ибодат лаззати ва ҳаловати чўққиси томон соликни етаклар экан. Бу йўлдаги хавф-хатар ва турли тузоқлардан огоҳ этади.

      Яна билиш лозим бўлган қоидалардан бири шуки, ҳар бир тариқатни ўз силсиласи ва ҳар бир шайҳ, муршидни росулимиз алайҳис саломга олиб борадиган шажараси бўлмоқлиги лозим ва лобуддир. Тариқат силсилалари, деярли бир хилда бошланади.

 

Улар қуйидагича бўлади:

  • Сарвари коинот ҳазрати Росули Акрам Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам.
  • Абу Бакр Сиддиқ р.а.
  • Салмони Форсий р.а.
  • Қосим ибн Мухаммад р.а.
  • Жаъфар Содиқ р.а.
  • Боязид Бистомий қ.с.
  • Абул Хасан Харақоний қ.с.
  • Абу Али Фармадий қ.с.
  • Юсуф Хамадоний қ.с.
  • Хожа Абдуллоҳ Ғиждувоний қ.с.
  • Хожа Ориф Ревгарий қ.с.
  • Хожа Махмуд Фағнавий қ.с
  • Хожа Али Ромитоний қ.с.
  • Мухаммад Бобо Саммосий қ.с.
  • Саййид Алишер кулол қ.с.
  • Хожа Муҳаммад Баҳоуддин Нақшбандий қ.с.
  • Хожа Алоуддин Аттор қ.с
  • Хожа Яъқуб Чархий қ.с.
  • Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор қ.с.
  • Хожа Муххаммад Зохид қ.с
  • Дарвеш Муҳаммад қ.с.
  • Хожа Муҳаммад Имканачий қ.с.
  • Хожа Муҳаммад Боқий қ.с.
  • Имом Роббоний Ахмад Фаруқ Сархандий қ.с.
  • Ал-Урватул Вусқо Шайх Мухаммад Маъсум қ.с.
  • Шайх Сайфуддин қ.с.
  • Саййид Нурмуҳаммад Бадавуний қ.с.
  • Хабибуллох Мазҳар Жони Жонон Шамсуддийн қ.с.
  • Шох Али Абдуллоҳ Дехлавий қ.с
  • Мавлоно Ҳомид Зиёуддин Бағдодий қ.с.

                (Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Тасаввуф хақида Тасаввур. 277- бет)

Ушбу 30 та номи келтирилган тартибдаги барча тариқат пирлари шу сисилада ва шу тартибда эканлигига барча уламолар якдил иттифоқдирлар улардан кейингилар эса, бошқа бошқа бўлиб кетганлар. Шунингдек, Доктор Салжуқ Эройдийнинг “Тасаввуф ва Тариқатлар” номли китобида айтилишича, Нақшбандия тариқатининг  Росулуллох с.а.в. га етиб борадиган яна иккита силсиласи ҳам бор. (Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф. Тасаввуф хақида Тасаввур. 138 – бет)

Вилоят бош имом-хатиби ўринбосари М.Мўминов