Тасаввуф аҳли улуғларининг хос фазилатлари

823

Риёдан сақланиш маънодаги хадисларнинг бирида “… Аллоҳ жаннатга гапир деганда , жаннат уч марта:

قد  افلح  المومنون                           انا  حرام  على  كل  بحيل  و  مراء

мўъминлар  нажот топди деб айтди ва кейин мен ҳар бир бахил ва риёкорга харомман (яъни улар менга кирмайди) деди.

3) Тасаввуф аҳли улуғларини хос фазилатларидан бирлари бу уларнинг ич ва ташлари яхшиликда бир хил бўлишлиги яъни тили ва дили бошқа-бошқа бўлмаслигига уриниши ва мунофиқликдан сақланишга уринишликлари.

Абул Аббос Хизр а.с. Умар ибн Абдул Азиз р.а. билан Мадинаи Мунавварада кўришган пайтда, Умар ибн Абдул Азиз р.а. Абул Аббос Хизр а.с.дан ўзларига панд- насиҳат қилишликларини сўраган экан. Шунда Хизр.а.с. айтди: “Эй Умар Аллоҳга ташингда дўст ичингда эса душман бўлма. Чунки, кимни ичи ва таши бир бирига мувофиқ бўлмаса у мунофиқдир. Мунофиқлар эса дўзахни энг тубида бўладилар”. деди. Умар ибн Абдулазиз бу гапдан қаттиқ таъсирланиб шунчалик йиғладиларки, ҳатто соқоллари ҳўл бўлиб кетди. Хадиси Шарифда айтиладики: “Охири замон бўлганда ҳийла найранг қилувчи қовмлар чиқади. Яъни охират амали билан дунёни талаб қиладилар. Яъни дин билан дунёни талаб этадилар. Улар юмшоқдан юмшоқ қўй терилардан бўлган кийимлар киядилар, тиллари эса асалдан ширин бўладию, лекин уларнинг қалблари бўриники яъни бўри каби йиртқич ва ваҳшийдир.Аллох таъоло уларга булар менинг шунчалик суянишаяптими, ёки менга журъат қилишаяптими, Қасам ичиб айтаманки, уларга шундай фитналар юбораманки, олим одамни ҳам (ақли шошиб) ҳайрон қолдиради. Абдул Воҳид ибн Зайд р.а. Хасан Басрий р.а. хақида одамларни бирор нарсага буюрса ўзи уларни энг олдингиси бўлар эди. Агар одамларни бирор нарсадан қайтарса ҳам ўша нарсадан доим ўзлари узоқ бўлар эди, деб айтган. Абу Абдурахмон Аз-Зохид р.а. айтадилар, ўзларининг Аллоҳга бўлган муножаатларининг бирида: “Мени ҳолимга войки, инсонларга ( уларни риоясини қилиб) омонатдорлик билан муъомала қилдиму, лекин, сенга (амр ва наҳийларинга тўла риоя қилиш ва самимий бўлган, риё, нифоқ сумъа, ужубларсиз) муомала қила олмадим. Қани эди ишим акси бўлганида, дейдилар ва қаттиқ (афсус ва пушаймонлик билан) йиғладилар. Молик ибн Дийнор р.а. ўзларига –ўзлари айтар эдилар: “Кундузлари Аллоҳнинг солих бандаси бўлиб, кечалари фосиқ шайтон бўлишдан сақлангин” Ушбу ҳикматлардан маълум бўладики, ким ичидагини хилофини инсонларга зоҳир қилса, у эртага қиёматда мунофиқлар билан тириладиган мунофиқдир. Шунинг учун ҳам Жалолиддин Румий ҳазратлари “Қандай бўлсанг, шундай қўрин. Қандай кўринсанг, шундай бўл!” деганлар.

4) Яна улуғларнинг буюк аҳлоқларидандир, келгуси кунлар учун мол дунё, озиқ-овқатларни олдиндан тўплаб қўйишликни ёқтирмаслик ва ризқ ишида аҳамиятли бўлмаслик, яъни тирикчилик, деб, ўзини қийнаб юбормаслик. Хизр а.с. нинг шаъни шуки, у зот ориф зотларга уларнинг уйғоқлигида, мурийдларга эса уларнинг уйқусида келиб ҳамсуҳбат бўлади. Чунки, мурид у зотга уйғоқлигида келиб унга билмаган одобларни таълим бериб ўргатишини кўтара олмайди. Абу Абдуллоҳ р.а. ни олдига Хизр а.с. уйғоқликда олдига келиб ҳамсуҳбат бўлар эди. Кейин узоқ вақт келмай қўйди ва бирмунча вақтдан кейин тушида келиб суҳбатлаша бошади. Шундан кейин бу зот Хизр а.с. дан нима учун олдин уйғоқлигида келар эди-ю, энди эса тушидагина келаётганлигини сабабини сўраганида,

Хизр а.с. сен фалон вақтда хотинингга бу пулни токчага эртанги кун учун сақлаб қўй, дединг. Биз эртаси учун пул яширадиган, тўплайдиганлар билан ҳамсуҳбат бўлмаймиз, деган экан.

Вилоят бош имом-хатиби ўринбосари М.Мўминов