Жорий йилнинг 23-сентябрь куни тарғиботчи имом-хатиблар томонидан  вилоятдаги бир қатор масжидларга Пешин ва Аср намозини жамоат билан адо этишлик учун  ташриф буюрдилар.

    Жумладан: Вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Сулаймонов Хайруллоҳ домла Пешин намозини Избоскан тумани “Сўфи Охун” жоме масжидида, Аср намозини Олтинкўл тумани “Далварзин” жоме масжидида;

    Андижон шаҳри “Ғиштли” масжиди имом-хатиби Тожибоев Ботиржон домла Пешин намозини Мархамат тумани “Ўқчи” жоме масжидида, Аср намозини Мархамат тумани “Мархамат” жоме масжидида;

    Андижон шаҳри “Ал Бухорий” масжиди имом-хатиби Раҳимов Олимжон Пешин намозини Хўжаобод тумани “Етти Чинор”жоме масжидида, Аср намозини Хўжаобод тумани “Эркабой девона” жоме масжидида;

   Олтинкўл тумани “Оқ тепа” масжиди имом-хатиби Маманазаров Санжарбек домла Пешин намозини Улуғнор тумани “Сўфи Оллоҳ Ёр” жоме масжидида, Аср намозини Улуғнор тумани “Овулмат” жоме масжидида;

    Андижон шаҳри “Шахидтепа” масжиди имом-хатиби Исақов Қобилжон домла Пешин намозини Пахтаобод тумани “Муаззимбой” жоме масжидида, Аср намозини Избоскан тумани “Қоровул ота” жоме масжидида;

    Андижон шаҳри “Уйғур” масжиди имом-хатиби Артиқов Абдурахмон домла Пешин намозини Қўрғонтепа тумани “Дардоқ” жоме масжидида, Аср намозини Қўрғонтепа тумани “Уч Тегирмон” жоме масжидида адо этиб бердилар.

    Ташриф чоғида тарғиботчи имом-хатиблар томонидан масжидга йиғилган жамоатга “Тинчлик қадри”, “Ҳанафий мазҳабидаги намоздаги арконлар”, “Сохта салафийлик ва мазҳабсизликнинг салбий оқибатлари”, “Неъматларга шукроналик”, “Ҳижрат ва такфир масаласи” мавзуларида ўзларининг маърифий суҳбатларини қилиб бердилар.

Вакиллик матбуот хизмати