Тарғибот тадбирлари

933

Жорий йилнинг 5 – март куни Хўжаобод тумани Баҳрин ва Навбаҳор маҳалла фуқаролар йиғини фуқаролари билан Жамиятда жиноятларни олдини олиш, Ёмонликларнинг ўчоғи бўлган ичкиликбозликка барҳам бериш мавзуларида кенг жамоатчилик иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда туман ҳокимлиги, ички ишлар раҳбари, солиқ инспекцияси раҳбари билан бирга Хўжаобод тумани “Етти чинор” жоме масжиди имом-ноиби М.Абдуҳалимов ҳамда 300 нафар фуқаролар иштирок этди.

Учрашувда М.Абдуҳалимов томонидан Ёшлар тарбиясида ота-онанинг ўрни, ёшларни турли хил иллатлардан асрашнинг интерактив усуллари тўғрисида маъруза қилди.
Вакиллик ходими Н.Қодиров