Тадбиркор элга мададкор

793

Мамлакатимиз иқтисодиётини янада ривожлантириш, халқ фаровонлиги даражасини юқори поғоналарга кўтариш, кичик бизнес, оилавий бизнес ва хусусий тадбиркорликни оммалаштириш ва тараққий топтириш, айниқса, бу йил ўзгача касб этмоқда. Чунки Юртимиз тарихида тадбиркорлик қадим замонлардан буён алоҳида ўрин тутиб келади. Ота – боболаримизнинг ўз ери, ўз касбу – ҳунарига эга бўлиш, омилкорлик билан иш юритиш, тадбиркор ва ишбилармон инсонларни қадрлаш борасидаги анъаналари ҳақида кўп гапириш мумкин.
Бу ўринда Соҳибқирон А. Темур бобомизнинг барчамизга яхши маълум бўлган: “Азми қатъий, тадбиркор, ҳушёр, мард ва шижоатли бир киши мингта тадбирсиз ва лоқайд кишидан афзалдир”, – деб айтган чуқур маъноли сўзларини яна бир бор эслаб ўтиш ўринлидир.
Дарҳақиқат, азалдан меҳнатсевар халқимиз тадбиркорликка кирувчи касб – ҳунар, дўкондорлик, зироат, ва тижорат каби касблар билан шуғулланиб, ҳалол йўллар орқали оиласини боққан, рўзғорини тебратган. Зеро, Ҳазрати Пайғамбаримиз Муҳаммад (а.с) ҳам : “Ҳар бир мусулмонга касб – ҳунарни эгаллаш фарздир”, – деб марҳамат қилганлар.
Маълумки, юртиимзда қадим – қадимдан инсофли, дин – диёнатли, мурувват –
ли, етим – есир, ёлғиз кишиларни аҳволидан доимо хабардор, бетобларни кўришга борувчисаҳий ва олий ҳиммат, давлатмандлар, тижоратчилар, дўкондорлар бўлишган. Улар ўзларига Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратларининг “Қўлинг ишда бўлсин, қалбинг Аллоҳда!”, – деган шиорига мувофиқ иш тутишган. Ҳар бир ишда тадбир, ақл – заковатли бўлиш, хусусан ҳаётимиз, тирикчилигимиз омили ҳисобланмиш мол – дунёни ҳалол йўллар билан топиш ва уни ўз ўрнига сарф қилиш, ҳалол касб – ҳунар билан шуғулланиш, топилган мол дунёни беҳуда йўлларга совуриб, беўрин исроф қилмаслик ҳар вақт уларнинг диққат марказида турган. Бу ҳақда бизларга Аллоҳ таъоло эслатма бериб Қуръони Каримда айтади:
Маъноси: “(Бахиллик қилиб) қўлинггизни бўйнингизга боғлаб ҳам олманг, (Исрофгарчилик қилиш билан) уни бутунлай ёйиб ҳам юборманг! Акс ҳолда, маломат ва маҳрумликда ўтириб қолурсиз”
Дунё насибасига эга бўлиш, ҳаётда ўз ўрнини топиб яшаш, неъматларга ўз вақтида шукр қилиш, улардан тежаб – тергаб, иқтисод қилиб фойдаланиш уларни фисқу фасодларга сарфлаб, суистеъмол қилмаслик ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздур. Бу бурчни Аллоҳ таъоло Қуръони Каримда эслатиб айтадики:
Маъноси: “Ва Аллоҳ таъоло сенга берган нарса билан охиратни излагин, бу дунёдаги насибангни ҳам унутма. Аллоҳ сенга яхшилик қилганидек, сен ҳам яхшилик қил. Ер юзида бузғунчиликни излама. Албатта, Аллоҳ бузғунчиларни суймас”.
Мусулмон одам, аввало, Аллоҳ берган молу дунё билан охиратни излашга интилади. Яъни, молу мулкини шариатда кўрсатилган, охиратда фойда берадиган жойларга сарфлайди. Ҳаром – ҳариш, гуноҳ, фисқу – фужур ва беҳуда ишларга сарф этмайди. Чунки, беҳуда ишларга сарфланган молу дунё бу дунёда ҳам, охиратда ҳам фойда бермайди. Аксинча, икки дунёда ҳам зиён келтиради. Лекин мусулмон одам охиратни ўйлаб, бу дунёсини тарк қилиб, унутиб ҳам юбормайди. Бу дунёда ҳам яхши яшаб, Аллоҳ берган молу дунёдан ҳалол йўл билан, такаббурлик қилмай фойдаланади. Чунки, Аллоҳ таъоло ҳалол – пок ризқларни бандалар фойда, ҳузур ва лаззат олишлари, сўнгра уларни берган Зотга шукр қилишлар учун яратган. Ана шунда тавозуъли, ширин ва бахтли – саъодатли ҳолга эришилади.
Ҳалол – пок молу дунё Аллоҳнинг бандасига берган ҳадяси ва яхшилигидир. Ўша илоҳий неъматдан баҳраманд бўлган ҳар бир банда бошқа одамларга ҳам яхшилик қцилиши керак. Турли сабабларга кўра ноқулай иқтисодий ҳолатга тушиб қолган биродарларига ёрдам бериши, бева – бечора, фақир – мискинларнинг ҳолидан хабар олиши, мусулмонлар манфаъати йўлида хайру эҳсонлар қилиши шу жумладаги ишлар қаторига киради. Молу дунёсига қувониб, унга ишониб, бузғунчиликка – фасод ишларга берилиш ҳеч тўғри келмайди. Аллоҳ бузғунчиларни хуш кўрмайди. Шунинг учун, улар икки дунёда хору – зор бўладилар.
Ҳазрати Пайғамбаримиз Муҳаммад (а.с) муборак ҳадисларида марҳамат қилиб айтадилар: “Таъомларингизнинг энг яхшиси – касбу ҳунарингиз орқали келганидир, биродарим Довуд ҳам қўл касби орқали таъомланар эди”. Яна бошқа бир ҳадисларида эса “Амалларнинг энг яхшиси ҳалол касб қилиш –
дир”, – дея марҳамат қилганлар.
Юқорида зикр қилинган ояти карима ва ҳадиси шарифлардан чиқадиган маъно ва мазмунлари дунё ҳаёти тириклиги, инсон насли давомийлиги йўлида касб – ҳунар ва тадбиркорнинг зарурлигига далолат қилади.Ҳар бир инсон инъом этилган ақл – фаросати, зеҳн – идрокини, тадбир – ҳаракатини ишга солиши, ихлосу эътиқод ва яхши ниятлар билан тижорат, тадбиркорлик, ишлаб – чиқариш, деҳқончилик каби ҳалол касбу ҳунар, тадбиркорлик билан шуғулланиш шариат таълимотларига мувофиқдир. Зеро бу ишларда ростгўйлик, ҳалоллик ва эминликда бўлиш, охир оқибат улуғ даражаларга етказади.
Аллоҳ таъоло кечаю кундуз Ватан манфаати, халқ фаровонлиги йўлида ўзининг меҳнати, билими ва тажрибаси билан турли соҳаларда тадбиркорлик ишларини олиб бораётганимонли, инсофли, мурувватли молдорларни, тижоратчиларни, зироатчиларни, ишлаб – чиқарувчиларни ҳифзу ҳимоясида сақлаб ишларига баракотлар ато этсин! Омин.

Нурулло Бойматов

Андижон тумани

«Файзибой хожи»

жоме масжиди имом-хатиби