ШУКРОНАЛИК ФАЗИЛАТИ

571

Аллоҳ берган беҳисоб неъматлари ичида энг улуғларидан бири тинчлик ва хотиржамликдир. Албатта, бу дунё синовли дунё. Унинг синовларидан ўтиш учун ҳамма нарсага шукр қилиб, сабр билан яшаш лозим. Ҳақиқий мўмин доимо шукр ва сабр бирла» яшайди.

Беҳад шукрки, юртимиз ахли тинч ва эркин ҳаёт кечирмоқда. Аллоҳ таоло бизга улуғ неъмат истиклолни берди. Шу боис ҳам қадим анъаналаримиз ривож топмокда. Миллий ва диний қадриятларимиз улуғланмокда. Юртимизда дин эркинлиги кафолатланди. Халқимиз босиб ўтган қийинчиликлар тугаб, мурод мақсадлар эшиги очилди. Шоли курмаксиз бўлмаганидек, айрим инсонлар шу кунларга ҳам шукр қилишмайди, қачон қараманг, нолигани нолиган. Шу ўринда барча инсонларни тафаккурга чорлаймиз.

Азизлар Аллоҳ бизларга беҳисоб неъматларни берди. Лекин биз бу неъматларнинг шукрини тилимиз билан, қолаверса, амалда адо қилиб боряпмизми? Зотан, шукр қилсак, Яратган ишларимизни баракотли, неъматларини янада зиёда қилади.

Шукр қилиш инсоннинг энг гўзал фазилатларидан. Аллоҳ таоло Узининг каломида шундай марҳамат қилади «Яна Роббингиз эълон қилган бу сўзларни эсласангиз, Қасамки, агар берган неъматларимга шукр қилсангизлар албатта, уларни янада зиёда қилурман. Бордию, ношукрчилик қилсангиз, албатта, азобим ҳам жуда қаттиқдир» («Иброҳим» сураси, 7оят).

Демак, барчаларимиз Аллоҳнинг берган неъматларининг қддрига етиб, Яратганнинг раҳматидан умидвор бўлиб, доим ҳамд айтиб боришлигимиз зарурдир.

Саид ибн Жубайр (р.а.)дан ривоят қилинади, у киши «Жаннатга биринчи бўлиб кирадиган киши фаровонлик ва танглик кунларида Аллоҳга ҳамд айтиб юрадиган бандадир», деганлар. Пайғамбаримиз Ҳазрати Муҳаммад (с.а.в.) «Аллоҳ таоло бандага каттами кичикми, бир неъмат берса ва банда унинг шукронаси учун Аллоҳга ҳамд бўлсин деса, шунда у ўша неъматдан ҳам афзалроқ нарсага эришган бўлади», дедилар.

Айтишларича, Довуд (а.с.)ни дуоларидан бири бундай бўлган экан «Эй, Парвардигор! Мен Сендан тўрт нарсани сўрайман ва тўрт нарсадан паноҳ тилайман. Сўрайдиганларим зикр қилувчи тил, шукр этувчи қалб, сабрли бадан ва дунёю охиратимда ёрдам берадиган солиҳа хотин. Аммо, менга хўжайинлик қиладиган фарзанддан, сочим оқаришни бошламасдан оқ гуширадиган хотиндан, менга азоб берадиган молдан ва менинг яхшилигимни яширадиган, ёмонлигимни ошкор қиладиган қўшнидан паноҳ тилайман».

Баъзан, тобеъинлардан ривоят қилинади, кимда неъматлар кўриниш бериб кўпайса, Аллоҳга ҳамд ва зикрни кўпайтирсин. Кимиинг ғамлари кўпайса, истиғфорни кўпайтирсин. Кимга камбағаллик ёпишса, «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа билпаҳил аълиййил аъзийм» дуосини кўп айтсин.

Ҳазрати Пайғамбаримиз (с.а.в.) «Агар таомда тўрт нарса бўлса, мукаммал бўлади ҳалолдан бўлса, ейилаётганида Аллоҳ номи зикр қилинса, шу таомдан ейдиган қўллар кўп бўлса, ейилгандан сўнг Аллоҳга ҳамд айтилса», дедилар.

Яратган ҳамиша юртимизда тинчлик хотиржамлик неъматини зиёда қилаверсин, бахт омад ҳеч биримизни тарк этмасин. Жаннатмакон, озод диёримиздан тинчлик, осойишталик аримасин. Барчаларимизга шукроналик билан яшаш бахти насиб этсин.

Санатбек Турсунов

Андижон туман

“Усмони Зиннурайн”

жоме масжиди имом-хатиби