ШИФО ОЯТЛАРИ

910

“Шифо” сўзи қатнашган олтита оят шифо оятлари, дейилади. Ривоят қилинишича, Абулқосим Қушайрийнинг фарзанди оғир касал бўлиб қолганда унга шифо оятлари ўқилган. Натижада бемор тезда соғайиб кетган.

Шифо оятлари қуйидагилар:

١ وَيَشْفِ صُدُورَ قَ وْمٍ مُؤْمِنِيَ . –

  1. Мўмин қавм дилларига шифо – ором беради (Тавба сураси, 14-оят).

٢ وَشِفَاءٌ لِمَا فِِ الصُّدُورِ . –

  1. Диллардаги нарсаларга шифо (Юнус сураси, 57-оят).

٣ فِيهِ شِفَاءٌ لِلنَّاسِ . –

  1. Унда одамлар учун шифо бордир (Наҳл сураси, 69-оят).

٤ وَن نَُ زِّلُ مِنَ الْقُرْآنِ مَا هُوَ شِفَاءٌ وَرَحَْْةٌ لِلْمُؤْمِنِيَ . –

  1. Биз мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган Қуръон оятларини нозил қиламиз (Исро сураси, 82-оят).

٥ وَإِذَا مَرِضْتُ فَ هُوَ يَشْفِيِ . –

  1. Касал бўлган вақтимда Унинг Ўзи менга шифо беради (Шуаро сураси, 80-оят).

٦ قُلْ هُوَ لِلَّذِينَ آمَنُوا هُدًى وَشِفَاء . –

  1. Айтинг: “(Қуръон) имон келтирган зотлар учун ҳидоят ва шифодир”

(Фуссилат сураси, 44-оят).

Бу маълумот Иброҳим Ҳаққийнинг “Руҳул баён” номли тафсиридан олинди.

Умаров Мухаммаджон Шаҳрихон тумани
“Якка-тут”
жоме масжиди имом-хатиби