Шахарлик деҳқон

813

Хозирги Карантин  кунларда ҳамма уйда бўлган  пайтда  кимдир фойдали иш билан машғул бўлса, кимдир  фақат  телевизор томоша қилиш ёки қандайдир ўйинлар билан  вақт ўтказмоқда. Бир  танишим  ҳам бир корхонада ишлайди. У  кўп қаватли уйларда истиқомат қилади. Ўзининг ҳикоя қилиши  бўйича  кўп  қаватли  уйларнинг биринчи қаватида туради. Уйининг  олдида  озгина  ери ҳам бор,лекин хеч нарса экиб фойдаланмайди. Бир куни  ўғлига  озгина пул  бериб  қўшнисиникидан  редиска  олиб чиқишни айтибди. Ён қўшнисини ҳам шунча ер  майдони бор  экан. Қўшниси  шу бўш турган  жойдан  хар йили яхшигина  ҳосил  оларкан. Редискага  чиққан  ўғлига  қўшниси  пулини  олмасдан  анча редиска  берибди, лекин  бир гап айтибди:

— “ Сизлар ҳам  бекор ўтирмасдан  шу жойингларга бирор  нарса  экиб олсанглар бўлмайдими?  биз  хар йили  эрта баҳорда  редиска  уруғини сочамиз, ундан кейин  помидор  экиб оламиз.Шундан  рўзғоримизга  ҳам ишлатамиз, ҳам қўшниларга  улашамиз”  дебди.

Бу гап йигитга анча  таъсир қилибди ва  ўйлаб туриб , қўшним  тўғри айтяпти мен ҳам бир таваккал  қилиб экиб кўрай деб томорқасини  чопа бошлабди. Икки кунда қийналиб  чопиб бўлибди.Қўллари қавариб ҳам кетибди. Қўшнисининг меҳнатини қадрига ета бошлабди.Ўша куни кўп қаватли  уйлар олдига зироворлар,экиш учун кўчатлар сотиш учун олиб келишиб қолибди.Экиш учун помидор,бақлажон, булгар қалампири ва бошқа кўчатлар бор эди. Нима кўчат олиб эксам экан деб, савдо бўлаётган жойга борибди.Бир онахон “картошка палак” беринг деб помидор кўчатидан олибди.

—Йигит  онахондан “холажон картошкани қанчадан олдингиз, мен ҳам олиб эксам яхши картошка бўладими?”  деб сўраб қолибди.

—Онахон кулимсираб болам бу картошка эмас помидор кўчати дебди.

 Йигит  кўчатларни фарқлай олмаганидан хижолат бўлибди.Хеч кимдан ҳафа ҳам бўлмади. Фақат ўзига керакли хулосаларни чиқариб олди. Деҳқончилик касби машаққатли  эканлигини  , бу касбга ҳам илм кераклигини , давлатимиз олиб бораётган  ўз томорқангиздан унумли фойдаланинг. Рўзғорингизга ҳам фойдаси бор, фарзандларингиз ҳам сиздан кўриб ибрат олади. Деган кўрсатмаларини  яна бир бор ўз ҳаётида синаб кўрди.Карантин  кунларидан кейин ишдан бўш вақтларида яна бирор жойдан ер олиб экинлар экишни ният ҳам қилиб қўйди.

Барчамиз  ҳам ушбу йигитнинг хулосаси сингари  ҳулоса қилиб , фикр қилиб озгина бўлса ҳам бўш жойларни қолдирмай ўзимиз учун оиламиз учун экинлардан экиб олайлик. Ушбу синовли кунларда ўз фуқоролик бурчимизни аъдо этган бўламиз.

Нурулло Бойматов

Андижон туман 

Файзибой хожи” 

жоме масжиди  имом-хатиби