Шаъбон ойининг фазилати

721

Аллоҳ таоло томонидан инсонларга ато этилган умр неъмати жуда қадрли ва қимматлидир. Унинг ҳар бир дақиқаси қадрига етиш ва беҳуда зое бўлиши олдини оилиш ҳар бир онгли инсоннинг бурчидир. Ой ва кунлар ичида шундайлари борки, унда қилинган тоат-ибодат ва яҳши амалларнинг савоби бошқа кундагига қараганда ортиқроқ бўлади. Ана шундай фазилатли ойлардан бири Шаъбон ойи бўлиб, унин бошқа ойлар ичида ўзига хос ўрни бор.
Пайғамбаримиз алайҳис салом айтади “Кимики Шаъбон ойини ҳурматласа ва Аллоҳ таолога тақво қилса ва унга ибодат қилса ва ўзини гуноҳдан тийса Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини мағфират қилади. Аллоҳ таоло уни ўша йили бўладиган балолардан ва касалликларни барчасидан сақлайди”.
Пайғамбаримиз алайҳис салом айтади “Кимики шаъбон ойида бирор кун рўза тутса унга жаннат эшиклари очилади ва жаҳаннам эшиклари ёпилади”.
Пайғамбаримиз алайҳис салом айтади: “Шаъбон ойи дўзахдан химоя қилгувчи қалқондир. Кимики эртага жаннатда менга йўлиқишни ҳоҳласа ақалли уч кун бўлсада Шаъбон ойида рўза тутсин”.
Бу ой Рамазони шарифнинг даракчисидир. Рўзаи Рамазонга тайёргарлик ойи шунинг учун Пайғамбаримиз алайҳис салом айтади энг афзал нафл ибодат, нафл рўза Шаъбонда деб зикр қилдилар.
Пайғамбаримиз алайҳис салом Шаъбон ойида рўза тутишликни яхши кўрардилар. Буни сабабини сўраганларида, Пайғамбаримиз алайҳис салом шундай марҳамат қилдилар: “Бу бир ойки, одамлар ундан ғофил қолурлар. У Ражаб билан Рамазоннинг орасида. Бу бир ойки, унда амаллар Роббил оламийнга кўтарилур. Менинг амалим кўтарилаётганда рўзадор бўлишни яхши кўраман”, дедилар.
Машойихлардан бири шундай деган: “Ражаб ойи баданни, Шаъбон ойи қалбни ва Рамазон ойида эса руҳни тозалайди. Агар Ражаб ойида бадан, Шаъбон ойида қалб тозаланмаса, Рамазон ойида руҳ қандай тозаланади”
Кириб келаётган Шаъбон ойини ҳаммамизга муборак қилсин бу ой ва кунларни ғанимат билан улуғ-улуғ савобларга эришишликни Аллоҳ таоло барчаларимизга насиб қилсин.

Олтинкўл туман бош имом-хатиби Муҳаммадюсуф Тўрақулов