Қуръон ‒ илоҳий дастур, мўмин-мусулмонларни икки дунё саодат йўлига бошловчи илоҳий маёқ, барча илмларнинг манбаси. Шунинг учун ҳам Қуръони Карим Ислом уммати ҳаётида энг муҳим ўрин тутувчи дастур ҳисобланади. Қуръони Карим Росули акрам алайҳиссолату васалламга нозил бўлган дақиқалардан бошлаб, ҳозирги кунгача мўмин мусулмонлар бу азиз Китобнинг ҳар бир ҳарфини эъзозлаб, ўрганиб, ўқиб, ёдлаб, унга амал қилиб келмоқдалар. Қуръон илоҳий калом саналиб, Рамазон ойида Лавҳулмаҳфуздан дунё осмонига нозил бўлган ва айнан Рамазон ойида Қуръоннинг дастлабки оятлари Расули акрам Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга тушган. У зот ўзларига етказилган ҳар бир оятни омонат билиб, ҳамма тарафини бекамукўст тарзда, мукаммал ҳолда ўз умматларига етказиб борганлар. Саҳобаи киромлар Расули акрам алайҳиссолату васалламдан Қуръони каримнинг ҳар бир ҳарфини буюк эҳтимом билан қабул қилиб олиб, омонат сифатида маҳкам тутиб, ўзларидан кейинги авлод – тобеинлар авлодига етказганлар. Тобеинлар авлоди ҳам саҳобалардан ўрнак олган ҳолда, улар қилган ишни такрорлаб, ўзларидан кейинги табаъа тобеинлар авлодига Қуръони Каримни тўла-тўкис омонат билан етказганлар. Мана шу тарзда, мана, бир минг тўрт юз йилдан ошибдики, Ислом уммати ўзининг қорилари орқали, қироат илмининг олимлари орқали бу азиз Китобнинг бирор ҳарфини, бирор нуқтасини ўзгартирмасдан, авлоддан авлодга етказиб, ёдлаб, ўрганиб ва унга амал қилиб келмоқда. Расули акрам алайҳиссолату васаллам ўзларининг ҳадиси шарифларидан бирида айтадиларки: «Сизларнинг ичингизда энг яхшингиз Қуръонни ўрганган ва Қуръонни ўргатган кишидир» демак, Қуръонни ўрганган одам ҳам, Қуръонни бошқаларга ўргатган одам ҳам энг яхши инсон ҳисобланади. Ана шу эътибордан мўмин мусулмон банда доим Қуръонга нисбатан ё ўргатувчи, ё ўрганувчи бўлиб келган ва мана шу силсила доимо гўзал тарзда амалга ошиб келган.
Ватанимиз ўз истиқлолини қўлга киритгандан сўнг таълим соҳасига, ёшларнинг маънавиятини оширишга катта эътибор қаратилди. Айниқса, диний таълим тизимида ҳам туб ислоҳотлар амалга оширилиб, барча олий ва ўрта махсус ислом билим юртларидаги моддий техника баъзалари ҳамда ўқув жараёнлари ривожлантирилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими томонидан ушбу диний таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган мударрисларнинг доимий равишда ўз малакаларини ошириб боришларини таъминлаш мақсадида ўқув-семинарлари, малака ошириш курслари, турли кўрик танловлар ҳамда талаба ёшларни билим юртида олган билим ва кўникмаларини мустахкамлаб боришлари учун доимий равишда Тошкент ислом институти ва ўрта махсус ислом билим юртлари талабалари ўртасида “Ягона олимпиада”, “Биз ёшлар ёт ғояларга қаршимиз”, “Қорилар мусобақаси” ҳамда “Баркамол авлод” спорт мусобақаси ташкил этиб борилмоқда. Ушбу ўтказиб бориладиган кўрик-танлов ва спорт мусобақаларда Андижон “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юртининг мударрис ва талабалари муносиб иштирок этиб фахрли ўринларни қўлга кириб келмоқдалар.
Жумладан жорий йилнинг 26 апрель куни Тошкент шаҳридаги “Хўжа Аламбардор” жоме масжидида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги таълим муассасалари ва Тошкент ислом университети талабалари ўртасида ўтказиладиган “27-Қорилар мусобақаси”нинг Республика бочқичида билим юрти номидан “Мужаввид” қорилар йўналиши 2-курс талабаси Ахмадуллоҳ Бозоров ва “Мураттаб” қорилар йўналиши 2-курс талабаси Сирожиддин Абдужалиловлар иштирок этдилар.
[su_custom_gallery source=”media: 980,979″ limit=”2″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]
Мусобақа якуний натижаларига кўра “Мураттаб” қорилар йўналиши бўйича иштирок этган Сирожиддин Абдужалилов фахрли 1-ўринни эгаллади ва тадбир ташкилотчилари томонидан ажратилган махсус диплом ва қимматбахо совғалар билан тақдиранди.
Талабаларимизни фахрли ўринни эгалланишини Яратгандан сўраб дуои-хайрда турган билим юртимизнинг барча мударрис ва талабалари ҳамда билим юртимиз жойлашган Андижон вилояти Олтинкўл тумани Жалабек халқининг қувончига сабаб бўлди.
Шу ўринда қуйидаги маълумотларни бериб ўтишни ўринли деб топдик, ҳар йили турли мамлакатларда ўтказиладиган Халқаро Қуръон мусобақаларда билим юртимиз талабалар муносиб иштирок этиб келмоқдалар. Жумладан 2017 йилнинг 12-19 апрель кунлари Кувайт давлатида “VIII Халқаро Қуръони карим” мусобақаси бўлиб ўтди. Унда билим юртимизнинг 4-курс талабаси Абдуҳалимов Аҳмадулло иштирок этди.
Саййид мухйиддин махдум
ўрта махсус ислом билим юрти ходими
Қаҳрамонжон ИСРАИЛОВ