Саховат тадбирлари давом этмоқда

730

Рамазон саховат ва мурувват ойи. Бу ойда қилинадиган ҳар бир эзгу амал Аллоҳ таолонинг ҳузурида ижобат албатта. Бу ойни ғанимат билиб, эзгу-саховат ишларни, яхшилик амалларни кўпроқ қилиб олишлик зарур. Шу боис ҳам куни кеча Улуғнор туманидаги бир қанча саховатга мухтож хонадонлардан хабар олинди. Уларга Рамазон шукуҳини улашишлик, ҳайит байрамига уларнинг кўнгилларига шодлик қўшишлик мақсадида туман бош имом-хатиби бошчилигида тумандаги имом-хатиблар томонидан хомийларни жалб қилган ҳолда озиқ-овқат махсулотлари беғараз тарқатилди.

Албатта ушбу кўрсатилган эътибордан уларнинг кўнгиллари шод бўлиб, дуолар қилдилар.
Улуғнор тумани бош имом-хатиби Бахтиёржон домла Сайдалиев