Саҳоватпешалик байрами

1801

Барчаларимизга маълумки, бутун дунё мусулмонларининг энг катта байрамларидан бири бу Муборак Қурбон ҳайити байрамидир. Ушбу байрамда барча мусулмон аҳли бир-бирларини қутлайди, бир-бирлари ҳолидан хабар олади, мухтасар қилиб айтганда бир-бирларини кўнгилларини кўтаришга уринади. Бу йилги Қурбон ҳайити байрами бизнинг юртимизда қўшалоқ байрам сифатида нишонланиши эса, барчани бирдек қувонтиряпти десак асло муболаға бўлмайди. Сабабики, бутун ер юзидаги давлатлар ичра марвариди бўлган, гўзал ва бетакрор Ўзбекистонимизнинг мустақиллик шодиёнасининг 26 йиллиги Муборак Қурбон ҳайити байрами билан бир кунда тўғри келиши ҳам Аллоҳ таоло томонидан берилган иноят десак хато қилмаган бўламиз. Шу аснода ўзбек деб аталмиш миллат борки, хаёти давомида манашундай байрамлар арафасида доимо хайру-саҳоват, яхшиликлар қилишга интилади. Зотан, Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳам саҳоватпешаликда намуна бўлганлар.

Анашундай эзгу мақсад йўлида бугун Андижон шаҳридаги Аҳмад Яссавий маҳалла фуқаролар йиғинида иккита кам таъминланган оилаларнинг хатна тўйлари жуда катта хурсандчилик, шоду-хуррамликда ўтказилди. Албатта, ушбу хурсандчиликда вилоятимиздаги имом-хатиблар ҳам ўзларининг дуои-хайрлари билан қатнашиш бахтига муяссар бўлдилар. Жумладан, мазкур тўйда Андижон шаҳар бош имом-хатиби Валижон домла Сидиқбоев ҳам қатнашиб, ушбу оилаларнинг камоли, фарзандларнинг келажакдаги барча ўйлаган ниятларига етишиш асносида амалга ошираётган эзгу ниятларига эришишларини Аллоҳ таолодан сўраб, дуода бўлдилар ҳамда тўйга туёна сифатида иккита велосипед совға қилди. Ушбу берилган совғадан болажонларнинг кўнгиллари тоғдек кўтарилиб, ўзларининг шукроналик ҳисси йўғирилган эзгу тилакларини билдирдилар.

[su_custom_gallery source=”media: 1681,1682,1683″ limit=”3″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Бундан ташқари саҳоват тадбирлари яна куни кеча Қўрғонтепа туманидаги Ногиронлар мурувват уйида ҳам ташкил қилинган бўлиб, унда Қўрғонтепа тумани бош имом-хатиби Давронбек домла Темиров ҳам ўзининг совға-саломлари билан  фаол иштирок этди.

[su_custom_gallery source=”media: 1684,1685,1686″ limit=”3″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Юқоридаги каби хайрли тадбирлар вилоятимиз бўйлаб яна давом этмоқда.

 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Андижон вилояти вакиллиги ходими

Нурилло Қодиров