Ҳар бир мўмин мусулмон муборак Рамазон бошланишини орзиқиб кутади. Қуръони Каримнинг Рамазон ойида нозил қилиниши бу ойнинг нақадар улуғлигига далолат қилади.

Хадиси шарифда: “Кимики, фарз бўлган рамазон рўзасини тутиб, бир кун ҳайитдан кейин олти кун узлуксиз  Шаввол ойида рўза тутса, гўё бир йил рўза тутгандек бўлади,, Чунки, Аллох таоло каломида  кимки бир савобли амални килса унга ўн баробар кўпайтириб берилишини хабарини берган.

Албатта, Рамазон хайру саховат ойи.Эзгуликка ташна халқимиз бу ойда янада саховатли бўлиб кетади. Абу Хурайра розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар, Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деб айтганлар: “Рўза (тутмоқлик) дўзах ўтидан асровчи воситадир! Бинобарин, рўза тутган киши хақорат сўзларини тилга олмасин, сўзлашганда бақирмасин,бировни масхара килмасин! Агар бирор киши рўзадор билан уришса ёки уни хақорат қилса, рўзадор икки бор “Мен рўзадорман” десин! Аллоҳга қасмки, рўзадорнинг оғзидан келган хид, Аллох наздида мушк – анбар хидидан ҳам хушбуйроқдир,чунки Аллоҳ таоло: “Рўзадор мени деб еб – ичмайди ва мени деб рўза тутади, бинобарин унинг мукофотини ўзим бераман ва ҳар бир яхшилиги эвазига мендан ўн баробар мукофот  олади” – дейди. Кейинги йилларда муҳтарам Юртбошимиз ташаббуслари билан Рамазон ойи арафасида ушбу муқаддас ойни муносиб ўтказиш тўғрисида алоҳида қарор эълон килиниши эзгу ва гўзал анъанага айланди. Унда халқимиз томонидан асрлар давомида эзгулик ва маънавий поклик, саховат ва меҳр – шафқат, қаноат ҳамда шукроналик рамзи сифатида нишонланиб келаётган муборак Рамазон ойининг маънавий – руҳий ҳаётимиздаги алохида ўрни ва аҳамиятига эътибор каратилмокда.

Аллоҳ таоло Рамазонни барчаларимизга муборак ва барокатли  этсин, ушбу ойни Қуръон хатмлари, таровеҳ намозлари, амри – маъруф, наҳий мункар ва солиҳ амаллар билан ўтказишимизни насиб айласин!

Мухаммаджон домла Мамитов

Жалақудуқ тумани “Абдусалом хожи” жоме масжиди имом-хатиби