РАМАЗОН ОЙИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ

704

Аллоҳга беадад шукурки, диёримиз мусулмонлари мустақиллик шарофати билан ҳар йили Рамазон ойи рўзасини тинчлик осойишталик, ўзгача завқ ва эркинлик билан адо этиб келмоқдалар. Бу ойда имон эътиқод билан қилинган дуолар ижобат бўлади. Негаки, ушбу муборак ойда Аллоҳ таоло бандаларига осмон эшикларини очиб, ҳар бир дуо қилувчининг дуосини қабул қилади. Абу Ҳурайра (р.а.) дан ривоят қилинган ҳадисда Пайрамбаримиз алайҳиссалом марҳамат қиладилар: “Қачон Рамазон ойининг аввалги кечаси бўлса, шайтонлар ва ўзбошимча жинлар кишанланур. Дўзахнинг эшикпари ёпилур. Улардан бирор эшик очилмас. Жаннат эшиклари очилур. Улардан бирор эшик ёпилмас. Бир нидо қилгувчи: “Эй, яхшилик истовчи, келиб қол! Эй, ёмонлик истовчи, бас қил!”, деб нидо қилур. Аллоҳнинг дўзахдан озод қилинган (банда)лари бўлур. Ҳар кеча шундоқ бўлур”, дейилган. Демак, Рамазони шариф ҳар бир банда учун улкан савоблар топиб қолиш, дўзахдан озод бўлиб олиш учун жуда қулай фурсатдир. Бунинг учун эса у муборак ойнинг рўзасини тутиб, ҳар бир дақиқасини ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва яхши ишлар қилиб қолиши керак. Бу ой бизларга нафсимизни тарбия қилишимизга ёрдам беради. Зеро, рўза орқали нафс сабрига, муҳтожларга меҳр шафқат кўрсатишга, Аллоҳга итоат қилишга ўргатади. Барча пайрамбарлар (а.с.) нафс тарбиясида ана шу ибратдан фойдаланганлар. Масалан, Юсуф (а.с.) бутун бир Миср мулкига эга бўлсаларда, доимо оч юрар эдилар, У зотдан: “Бутун ер хазиналари сизда бўлсаю, нега оч юрасиз”, деб сўралганда, “Тўқ бўлсам очларни эсимдан чиқариб қўйишдан қўрқаман”, деб жавоб берган эканлар.
Рамазони шариф ойининг биринчи ўн кунлигини Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам раҳмат ўн кунлиги деб эълон қилганлар. Бу нафақат Аллоҳ таолонинг бандаларга раҳмати, балки бандаларнинг бир бирларига раҳмли шафқатли бўлишлигини ҳам ўз ичига олади. Рўза тутган одам биров билан сўкишмаслиги, урушмаслиги қаттиқ тайинланишидан мақсад ҳам шу. Ўз ихтиёри билан оч қолган, ташна бўлган одамда ўзўзидан раҳмшафқат ҳислари уйғонади. Узгаларга яхшилик қилиш туйғулари кучаяди. Буни рўза тутган ҳар бир одам дарҳол мулоҳаза қилади. Айниқса, очлик ва ташналикни ўз танасида синаб кўрган одам, турли сабабларга кўра доимо оч қолганларга раҳмшафқат қилиш лозимлигини тўла тушуниб етади. Шунинг учун ҳам, рўзадорлар очялангоч, бева бечора, камбағал мискинларга хайр садақа қиладилар.
Маълумки, Исломда, инсонни тоқатидан ташқари ишни бажаришга мажбурлаб бўлмайди. Жумладан, рўза масаласида ҳам. Ҳанафий мазҳаби уламолари Қуръони Карим оятлари ва ҳадиси шариф маъноларидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги тоифа кишиларга рўза тутишга узрли эканлигига фатво қиладилар:
Ўта қари кишилар
Ҳомиладор аёллар
Эмизикли аёллар
Мусофирлар
Беморлар
Очлик ва чанқоқ оқибатида ҳолдан тойганлар. Ўта қаттиқ очлик ёки чанқоқ оқибатида ҳалок бўлиш даражасига келган, ақлига ёки бирор аъзосига шикаст етиш хавфи эҳтимоли бор киши ҳам рўза тутишда узрли ҳисобланади. У ҳам кейин қазосини тутиб беради. Чунки, Аллоҳ таоло “Ва ўзингизни қўлингиз ила ҳалокатга отманг”, деган.
Кўпинча Рамазон ойи бошланишида учрайдиган муаммолардан бири баъзи одамлар “Биз эҳтиётни қилиб икки кун олдин рўза тутишни бошладик”, деб
фахрланишади. Аслида бундай ишлардан Расулуллоҳ (с.а.в.) қайтарганлар. Абу Ҳурайра (р.а.) Расулуллоҳ (с.а.в.)дан ривоят қиладики: “Шаъбон ойининг ярмидан сўнг рўза тутманглар”. Яна бир ҳадиси муборакда “Рамазон ойини бир ёки икки кун олдин бошлашга одат қилманглар. Бироқ ҳар ойнинг маълум кунларида бошидан ёки охиридан рўза тутишни одат қилиб, доимо шунга амал қилувчилар бундан мустасно”, дедилар. Бунда “бир кун ёки икки кун” дейилишидан мақсад шак кунлари рўза тутмаслик кўзда тутилган бўлиб, фақат хос кишилар учун, яъни ойларнинг маълум бир кунларида рўза тутишни ўзларига одат қилганларгагина рухсат этилган. Шунинг учун ҳам бошқалар бундай кишиларнинг амалини кўриб, фарз ва нафл амалларнинг ўрнини алмаштириб қўйиши ёки Рамазон ойи фарзига унда йўқ амални
қўшиб юбормасликлари керак.
Бу борада Пайрамбаримиз (с.а.в.): “Янги ой чиққанини кўриб, Рамазон ойи рўзасини бошланглар ва янги ой чиқиши билан Рамазон ойини тамомланглар”, деб марҳамат қилганлар.
Аллоҳ барчаларимизга Рамазон ойи фазилатлари ва баракотларидан баҳраманд этсин. Мана шу ой ҳурмати Аллоҳ юртимиз тинчлиги ва ободлигини янада зиёда ва бардавом қилсин.

Санатбек Турсунов

Андижон тумани

“Усмони Зиннурайн”

жоме масжиди имом-хатиби