Рамазон ҳайитига тайёргарлик

705

Эл-юртимиз учун азалдан эзгулик, саховат, меҳр-шафқат рамзи бўлиб келаётган муборак Рамазон ҳайитининг маънавий-руҳий ҳаётимиздаги алоҳида ўрни ва аҳамиятини инобатга олган ҳолда, жамиятимизда меҳр-оқибат, ўзаро аҳиллик ва ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлаш, халқимизга мансуб олижаноб фазилатларни, диний-маърифий қадриятларимизни асраб-авайлаш ва улуғлаш мақсадида чиқарилган Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев қарори ва Ўзбекистон мусулмонлари мусулмонлари идорасининг 01А/061-сонли Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги масжидларда Рамазон ҳайитин муносиб тарзда кутиб олиш, уни ўтказиш ва масжидларда тайёргарлик ишларини жадаллаштириш тўғрисидаги буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Андижон вилоятидаги барча масжидларда 24-июн куни хашарлар ўтказилди.

Унда:

— масжидларнинг дераза ва ойнаклари тозаланди;

— масжидларнинг деворлари оқланди ва турли рангли бўёқлар билан бўялди;

— масжидлардаги кириш-чиқиш дарвозалари текшириб чиқилди.

— автоуловлар учун масжидлардан камида 100 метр узоқликда алоҳида жойлар жойлар ташкил этилди;

— Ҳайит намози ўқиладиган барча масжидларнинг овозкучайтиргичлари қайта текширилиб, ҳайит намози ўқилишига шай ҳолатга келтирилди;

— масжидлар ҳонақолари, айвонлари, таҳоратхона ва ҳовлилари тозаланиб покиза ҳолатга келтирилди;

— Ёх бурчалари тўлиқ ҳолатга келтирилиб ЁХ талаблари тўлиқ бажарилди

Жумладан:

[su_custom_gallery source=»media: 1424,1425,1426,1427,1428,1429″ limit=»6″ link=»lightbox» width=»200″ height=»150″ title=»never»]

— масжидлар худудидаги барча қабристонларда ҳам ободончилик ишлари олиб борилди.

[su_custom_gallery source=»media: 1430,1431,1432,1433,1434,1436″ limit=»6″ link=»lightbox» width=»200″ height=»150″ title=»never»]

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Андижон вилоят вакиллиги