Қуръон мусобақаси энг қизғин паллада: “Кимки бир оятни эшитса, унга икки ҳисса савоб”

1041

Қуъонни ўқиш ҳам, эшитиш ҳам ибодат. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ким Аллоҳ таолонинг Китобидан бир оятни эшитса, унга икки ҳисса (кўп) савоб ёзилади. Кимда-ким Қуръонни тиловат қилса, қиёмат куни унинг учун (ёритувчи) нур порлайди” (Имом Аҳмад ривояти).

Ким Қуръоннинг бир оятини эшитса, унга ажр-савоблар кўпайтириб ёзилади. Агар Қуръон ўқиса, қуёш зиёси сўниб, ҳамма ёқни зулмат қоплаган Қиёмат кунида йўлини ёритувчи нур порлайди. Йўлим ёруғ, толейим баланд бўлсин, деган одам Қуръон ўқийди ёки уни жон қулоғи билан тинглайди. Зеро, Қуръон ўқилганда, мўмин банда бутун вужуди билан Каломуллоҳга соме бўлади. Аллоҳ таоло шундай хитоб қилади: “Қуръон ўқилганда уни тинглангиз ва сукут сақлангиз! Шояд (шунда) раҳм қилингайсиз!” (Аъроф, 204).

Ўлкамизда бошланган қорилар мусобақаси қувончу шодликларни олиб келди. Одамлар фақат қориларнинг ҳузурбахш тиловатлари, юзларидаги нур, хонадонлардаги Каломуллоҳ такрорлари ҳақида сўз қилишмоқда. Барча навбатдаги Қуръон мусобақасини сабрсизлик билан кутмоқда, ҳатто айрим кишиларимиз шаҳару қишлоқларни кезиб, ҳар бир ҳудуд босқичини кузатиб боришмоқда.

Шундай экан азизлар, хушсавт қорилар чиқишларини muslim.uz сайти ва унинг “facebook” ижтимоий тармоғидаги саҳифасида онлайн кузатиб боринг. Шунингдек, мусобақанинг энг файзли лаҳзаларини “@muslimuzportal” телеграм каналига обуна бўлиш орқали завқланинг ва уни дўстларингизга ҳам тавсия этинг.

 Андижон вилоятида ўтказилаётган Қуръони карим мусобақаларини muslimun.uz сайти ва унинг “facebook” ижтимоий тармоғидаги саҳифасида онлайн кузатиб боринг. Обуна бўлиш орқали завқланинг ва уни дўстларингизга ҳам тавсия этинг.

Мақсадимиз Қуръон файзидан барчани баҳраманд этиш.