Қўллар-яхшилик ё ёмонликка йўллар

1053

Бир жоҳил киши қимматбаҳо тошлар сотиладиган дўконга кирди. У ердаги дуру гавҳарлар, тилла ва кумушларни кўриб, кўзи қамашди. Атрофга қараб, чўнтаги ва оёқ кийимига иккита қимматбаҳо тошни яширди. У ҳеч нарса бўлмагандек, ташқарига чиқмоқчи бўлди. Эшик олдидаги нозирлар уни ушлаб, махсус хонага олиб киришди. Кузатув камерасидан қилган ишини қўйиб беришди. Яна гувоҳлар олдида олмослардаги бармоқ излари билан ўғрининг бармоқ излари бир-бирига солиштирилди. Киши қилмишига иқрор бўлиб, қилган ишидан қаттиқ пушаймон қилди. Лекин афсус, надомат қилиши фойда бермади.

الْيَوْمَ نَخْتِمُ عَلَىٰ أَفْوَاهِهِمْ وَتُكَلِّمُنَا أَيْدِيهِمْ وَتَشْهَدُ أَرْجُلُهُمْ بِمَا كَانُوا يَكْسِبُونَ

«Бугунги кунда уларнинг оғизларига муҳр урамиз. Нима касб қилганларини Бизга қўллари сўзлар ва оёқлари гувоҳлик берур». (Ясин сураси, 65-оят)

يَوْمَ تَشْهَدُ عَلَيْهِمْ أَلْسِنَتُهُمْ وَأَيْدِيهِمْ وَأَرْجُلُهُمْ بِمَا كَانُوا يَعْمَلُونَ

«У кунда тиллари, қўллари ва оёқлари қилиб юрган амаллари ҳақида уларга қарши гувоҳлик берур» (Нур сураси, 24-оят)

Хулоса: Жиноятчининг қилмишига ҳали қиёмат келмай, дунёнинг ўзидаёқ қўллари унинг зарарига гувоҳлик бермоқда. Шундай экан, бу омонат қўллар ва бошқа аъзоларни гуноҳ, маъсият, жиноятга эмас, яхшиликка, бошқаларга кўмак бериш учун ишлатайлик. Мана шунда аъзоларимиз Қиёматда фойдамизга гувоҳ бўлади.

Ҳайруллоҳ домла Сулаймонов,

Андижон вилоят бош имом-хатиби ўринбосари.