Қишки таътил олдидан йиғилиш

918

Ҳар бир замонда баркамол авлодни тарбиялаш ўзига хос хусусият ва аҳамият касб этган. Хозир ҳам миллати, ватани, дини учун хизмат қилиб келаётган, машундай шарафли хизматларни қилиб, ватан равнақига хисса қўшаман деб таълим даргоҳларида ўқиётган ёшларимиз борки, биз улардан доимо фаҳрланамиз, қалбимиз ғурурга тўлади.

Мана шундай таълим даргоҳларидан бири бўлган, ўз фаолият давомида қанчадан-қанча аҳли-илмлар, қориларни етиштириб чиқарган вилоятимиздаги “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус Ислом билим юртида хозирда 123 нафар талаба таълим олмоқда. Уларга шариъат илмлари билан бир қаторда дунёвий илмлар ҳам чуқур ўргатиб борилади. Ҳар йили Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тасдиқланган ўқув режага асосан ўқув дарслари 2-сентябрдан бошлаб, ёзда тугатилади. Қишда эса бошқа таълим даргоҳлари қатори бу ердаги талабалар ҳам қишқи таътилларга чиқарилиб, дам олиш кунлари белгиланади.

Жорий 2017-2018 ўқув йилги қишқи таътил кунлари 2017 йилнинг 28-декабрдан 2018 йилнинг 9-январигача белгиланганлиги муносабати билан жорий йилнинг 26-декабрь куни билим юрти мудири М.Алимов бошчилигида билим юрти мударрис ва талабалари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда 2017-2018 ўқув йилининг 1-ярим йиллик дарс жараёнлари таҳлили ютуқ ва камчиликлар муҳокама қилинди. Билим юрти ўқув жараёни давомида ҳар ойда ўтказилаётган турли ҳил фанлардан ташкил топган фан ойликлари ғолибларига, турли ҳил кўринишдаги мусобақа ғолибларига билим юрти томонидан фаҳрий ёрлиқ ва ҳомийларни жалб қилган ҳолда совғалар топширилди. Шунингдек йиғилиш давомида қишқи таътил даврида талабалар амал қилиши керак бўлган тартиб қоидалар тушунтириб ўтилди.

[su_custom_gallery source=”media: 2159,2160,2161,2162,2163,2164,2165,2167,2168″ limit=”9″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

 

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг

Андижон вилояти вакиллиги ходими

Нуруллоҳ Қодиров