“Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов хотираси абадий қалбимизда”

1190

“[su_custom_gallery source=”media: 595,596,597,598,599,600″ limit=”6″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Ўтганлар хотирасини ўз ёдида сақлаб, эъзозлаб яшаш халқимиз учун энг муқаддас фазилат бўлиб келган. Бундай одат миллий қадриятимизга айланиб қон-қонимиз, суяк-суягимизга сингиб кетган. Ушбу қадрият халқимизнинг ўзига хос, бошқалардан ажралиб турадиган ноёб фазилатдир” деган эди марҳум Прездентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов, шу маънода Андижон “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юртида таҳсил олаётган талаба ёшларни миллий ғурур ва ифтихор, Ватанга муҳаббат, садоқат, инсонпарварлик руҳида тарбиялаб бориш, доимий буюк аждодларимиз хотирасига бўлган ҳурматда бўлиб тарбия топишларини таъминлашлик мақсадида 2017 йилнинг 28-январь куни билим юртининг маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш залида билим юрти мударрис ва талабалар иштирокида 30 январь – Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллуди куни муносабати билан “Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов хотираси абадий қалбимизда” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори У.Ғофуров иштирок этди.

Суҳбат аввалида билим юрти ўқув ишлари бўйича мудир ўринбосари в.б. Р.Маҳмудов сўз олиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнининг 2017 йил 25 январдаги  Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов хотирасини абадийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги, шу муносабат билан мана бир неча кундан буён бизнинг билим юртида ҳам ушбу сана муносабати билан бир қатор тадбир, давра суҳбатлари ташкил қилиб келинаётганлигини айтди ҳамда ушбу кунги ўтказилаётган давра суҳбатидан мақсад ҳам ушбу тадбирларни давомийлигини таъминлаш эканлигини хақида гапирди. Шундан сўнг Р.Маҳмудов тадбир меҳмони Тошкент ислом инснтитути ректори У.Ғофуровга берди.

У.Ғофуров ўз сўзи аввалида Р.Маҳмудовнинг сўзларини тасдиқлаб, Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг ушбу Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов хотирасини абадийлаштириш тўғрисида қарорлари барча ўзбек халқининг юрагидаги, қалбидаги қарор эканлигини, мана бир неча кундан буён Андижон вилоятида, вилоят халқи билан учрашувлар давомида оддий инсонлардан тортиб турли соҳа вакиллари, шулар қатори ёшларнинг ҳам сўзларидан, кўзларидан ушбу чиқарилган қарордан хурсад бўлаётганлиги билиниб турганлигини, Мустақиллик деганда ҳар бир ўзбек фуқаросининг кўз ўнгида марҳум Ислом Абдуғаниевич Каримов тасвирланишини айтиб ўтди. Шунингдек нотиқ ўз сўзи давомида Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг таржимаи ҳоли, Буюк хизматлари, у зот томонидан юртимизда олиб борган ижтимоий-иқтисодий сиёсатнинг асосий устувор йўналишлари, Мустақиллик йилларида диний соҳада эришилган ютуқлар, Диний таълим тизимида олиб борилган ислоҳотлар, Буюк аждодларимизнинг номлари тикланиб, уларнинг мақбаралари қайта тикланганлигини айтиб ўтди. Ш.Мирзиёевнинг ушбу қарорларига асосан жаҳон миқёсида катта обрў-эътибор қозонган, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов номи Тошкент давлат техника университетига, Асака шаҳридаги автомобиль заводига, Фарғона шаҳридаги Санъат саройига, Тошкент халқаро аэропортига берилганлигини айтиб ўтди. Нотиқ ўз сўзи якунида Ислом Каримов  Ватанимиз тарихида ўчмас ва ёрқин из қолдиргани, Халқимиз ўзининг қисқа муддат – 25 йилда эришган барча ютуқ ва марраларини ҳақли равишда айнан Президент Ислом Каримов номи билан боғлалашини ва шу улуғ инсоннинг беқиёс хизматлари деб билишини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Давра суҳбати очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб талабалар ҳам фаол иштирок этдилар.

Билим юрти ходими

Қаҳрамонжон ИСРАИЛОВ