Меҳрибон буюк Роббимиз Аллоҳ таъолога беадад хамду санолар бўлсин! Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду саловатларимиз бўлсин! Муҳтарам азизлар! Мусулмон инсон доимо яратган Роббисига шукрда яшаб бориши ҳаёт мобайнида бўладиган турли синовларда саросима ва ваҳимага тушмай Аллоҳга таваккул ҳамда у зотдан чиройли гумон ва келажакка ишонч билан яшаб боради.
Бугунги кунда бутун дунё аҳли шу жумладан ислом аҳли хам оғир синовни бошидан ўтказмоқда. Бутун дунёга тарқалиб улгурган тождор вирус сабабидан юртимизда ҳам карантин ҳолати эълон қилинган.
Карантинни асосий қоидаларидан бири масофавий чекланиш, жамоат бўлиб тўпланишдан сақланишликдир. Ислом таълимотлари эса яккаланиш, четланиш, одамлардан айрилиб ҳаёт олиб боришни қоралайди ва аксинча динимиз оила қуришга, ўзидан насл қолдиришга, ибодатларни имкон қадар жамоат бўлиб адо этишга, жамият ва жамоат ичида фаолият олиб боришга чақиради.
Хўш бундай ҳолларда биз мусулмонлар қандай йўл тутишимиз лозим? Бир қарашда карантин қоидалари ва Ислом таълимотларига мувофиқ келмаётгандек кўринади. Агар динимиз таълимотларига чуқурроқ назар солсак ушбу муаммоларни ечимини кўрамиз.
- Аввало Ислом тинчлик дини, шундай экан инсон ислом таълимотлари асосида ҳаёт олиб бориши у учун тинчлик ва хотиржамликни таъминлайди.
- Шунингдек, Ислом таълимотлари инсонни жонини, молини, обрўси, ақли ва наслини ҳимоя этади.
- Динимизда инсон ўз саломатлигини сақлашлиги фарз ҳисобланади.
- Ҳазрати Пайғамбаримиз с.а.в. муборак хадиси шарифларида осон ва енгиллаштиринглар, қийинлаштирманглар…, деганлар.
- Бир фарз ибодатни адо этишлик динимиздаги энг муҳим иш, лекин харомдан сақланишлик бунданда муҳимроқ.
- Зарарларни даф этишлик манфаатларни жалб этишдан муҳимроқ.
Албатта бу ва бу каби қоидаларни ўрганганимизда кўринишидан номувофиқ ва ўзаро тескари кўринган карантин қоидалари ва Ислом ахкомлари асоси бир эканлиги намоён бўлади. Чунки карантин қоидалари жорий этилишининг асосий мақсади бу тождор вирус тарқалиши занжирини узишлик, халқимиз-мўмин мусулмонлар касалланишини олдини олиш, халқимиз соғлигини, ҳаётини сақлашликдир. Зикр этганимиздек, динимиз ахкомлари ва мақсади ҳам айнан шундай, яъни инсон соғлиги, унинг ҳаётини сақлаш ва дунё-охиратини бахту саодатини таъминлашликдир. Шунинг учун ҳам, юртимизда жорий этилган карантин қоидаларини Ислом шариъати мақуллаб келмоқда. ЎМИ фатво ҳайъати зарурий фатволар чиқариб келмоқда. ЎМИ раиси, муфтий ҳазратлари ва у киши бошчилигида мамлакатимизда фаолият олиб бораётган барча имом хатиблар халқимизни карантин қоидаларига риоя этишга чақирмоқдалар. Карантин қоидалари жорий этилгандан буён масжидларда жамоат бўлиб тўпланмаслик мақсадида вақтинча масжидлар фаолияти тўхтатиб турилгани, жума ва ҳайит намозлари ўқилмаётганлиги тагида хам айнан мана шу карантин ва ислом ҳукмлари, инсон саломатлиги, касалликдан сақланиш турибди. Бу масала юзасидан дунёдаги деярли барча мамлакатлар ва ислом оламининг барча уламолари якдил фикрда бўлганлиги туфайли, касаллик кўлами эса тобора кенгайиб бораётгани, кундан кунга касалланаётганлар сони, вафот этганлар сони ўсиб бораётганлиги сабабидан ҳатто Ҳаж ва Умра ибодатлари хам бу йил тўҳтатилди. Рамазон ҳайити олдидан ҳам шунингдек куни кеча қурбон ҳайити олдидан хам ЎМИ раиси, муфтий ҳазратлари алоҳида чиқиш қилиб, бу борадаги расмий баёнотларини билдириб ўтдилар. Бу баёнотда қурбон ҳайити кунларида биз нималарга эътибор қилишимиз кераклиги, қурбонликка оид масалалар, карантин сабабидан имкон қадар ҳар биримиз уйда бўлишимиз зарурлиги, бундай алоҳида фавқулотда ҳолатларда маросимларни тўҳтатишимиз муҳимлиги, турли фотиҳахонлик, эшик очиб йиғи-сиғи қилиш ишлари доим ҳам хайит бўлган байрам кунларида тўғри эмас, хусусан бу кунларда катта хато эканлигини тушунтириб ўтдилар.
Биз мўмин – мусулмонлар муқаддас Қуръони карим оятлари ҳамда хадиси шарифлардаги илоҳий амрларга кўра ишбошиларимиз бўлган давлатимиз раҳбари ва муфтий ҳазрат кўрсатмалари, шариъат хукмларига итоат этишимиз барчамизни дину дунёимиз, охиратимизни саъодатига сабаб бўлади, иншааллоҳ!
Бу дегани қурбон ҳайити тўхтатилди, дегани ҳам эмас. Албатта яратган Роббимиз ўзи сизу бизга байрам қилиб берган ҳайит байрамини кўтаринки руҳда байрам қиламиз фақат бу оила даврасида бўлиши керак. Шунингдек, мўътабар китобларимизда арафа куни ва туни ибодатлар билан бўлиши ва бу кундаги дуолар ижобатга яқин эканлиги эслатилган бўлиб бу кунларда тезда бу оғир ва синовли кунлар кетиши кенгчилик ва ёруғ кунлар тез кунда келишини Аллоҳдан сўраб дуода бўлишимиз керак. Келаётган Қурбон ҳайити муборак бўлсин азизлар! Аллоҳ дуо ва тазарруларимизни қабул этиб охир замон фитналаридан ўзи асрасин!
Мансуржон домла Раҳимов,
Хонобод шаҳар бош имом-хатиби