Ўйнаб гапирсанг ҳам, ўйлаб гапир

1034

Ҳалқимизда бир гап бор “Ўйнаб гапирсанг ҳам, ўйлаб гапир.” ва “Ҳар бир гапга фаришта омин” дейди. Ха албатта бу сўзлар бежиз айтилмаган, йиллар балки асрлар давомида тўпланган ҳаётий тажрибадан келиб чиқиб айтилган маталлардир.

Тонг сахар уйғонган Дилнавоз болалари уйғонгунича уй юмушларини бажариб олиш мақсадида, кўчага кейин уйнинг сахнасига сув сепиб сўнгра супуришни бошлади. Ишларни кетма-кетлигини режалаштирар экан ширин ҳаёллар оғушига берилди. Кўчани супуриб ҳамки уйга кирган пайти кичкинтойи Аббосбек уйғониб йиғлаб қолди. Дарров болалар ётоқхонасига кирди, аммо бу вақтда катта ўғли Омонбек ҳам уйғониб улгурди. Бироз олдин қилган ҳаёлидаги режалар пучга чиқадиган бўлди. Омонбек ва Аббосни етаклаб ташқарига чиқиб, тўрт ёшли Омонбек ва икки ёшлик Аббосбекларни сўрига ўтиргизиб, сўрига дастурхон солди. Омонбек уканг билан ўтириб тур мен нонушта тайёрлайман дея, пиёла ва шакар солинган идишни дастурхонга олиб келиб қўйди, чой қайнагунча ховлида пишган анжир мевасидан узиб келай деб, қўлига лаганни олиб анжир теришга киришди. Шу вақт Омонбек бақириб қолди: “Ая, укам пастга тушиб пиёлани олиб олди.” Шўрлик она пиёланинг сингани овози эштилган эди, фарзандлари идиш- товоқларни синдириб, уйда буюмларни озайиб кетгани учун эридан яхшигина гап эшитгани яшин тезлигида миясига келиб урилдида, гўёки эри уни яна койишидан хавотир оладигандай; “Қўлинг синиб, қўлсиз қолгур, ўлмадинг қутилмадим”, дея болаларини сўкиб, қўрқитиб тинч ўтиргизмоқчи бўлди. Аммо ҳамма гапни ҳам бирдек тушуниб улгирмейдиган ёшдаги кичкинтой Аббос онасини гапига пинагини ҳам бузиб қўймади. Абдастадаги сувдан шакарни идишига тўлдириб сув қўйди, чайнакка сув қуймоқчи бўлиб, грант томон йўл олганди қоқилиб йиқилиб тушди, қўлидаги чайнак ҳам синди. Бу ҳолатга Дилнавоз югуриб келдида, Омонбекни қарамадинг деб ура кетди, сўнг Аббосбекни “қўлинг синмади, оғзинг қонга тўлгур, ўлмадинг қутилмадим” дея ура солди. Калтакдан чинқираб анчагача йиғлаб болалар безиллашди. Чой учун қўйилган сув ҳам қайнади. Уйдан навбатдаги янги чойчайнакни олиб чиқиб, чой дамлаган Дилнавоз Омонбекка ўшқириб; “Сўрига кел, захар балоинга чой ичиб ол”деди. Яхши гапни, ёмон гапни фарқига бориб қолган Омонбек аразлаб нонушта қилгани сўрига келмади. Аббосбек эса ҳали ёш аччиқ-сассиқ гапларни фарқига борадиган ёшда эмас эди. Шу маҳал ер қимирлаши зилзила рўй берди. Жонини сақлаш мақсадида сўридан Дилнавоз ерга ирғиб тушди, ортидан Аббосбек ҳам сўридан тушмоқчи эди, ер яна ҳам қаттиқроқ силкинди. Аббосбек эса ўзини бошқаролмай юз тубан ерга тушиб чинқираб қолди. Дилнавоз югириб келиб, болам-болам дея Аббосбекни қўлига олган эди, ер қон билан қизил рангга беланиб, Аббосбекни бурни ва оғзидан эса қон тўхтовсиз оқаётган эди. Қўрқиб кетган Дилнавоз нима қилишини билмай боши қотган эди. Абдастадаги сув билан Аббосбекни юзини ювиб қонларни кетгизмоқчи бўлди. Ха деганда қон ҳам тўхтамади Аббосбек ҳам ҳушидан кетиб қолди. Югуришлаб кўчага чиқди. Автомобил тўхтатиб, шошилинч тиббий болалар шифохонасига етиб борди. Аббосбек буткул ўзини йўқотган ранглари кўкариб кетган мурда қиёфасига кириб қолган эди. Шифокорлар беморни жонлантиришхонасига олиб кириб кетишди. Дилнавоз эшик тагида тўполончи Аббосбегимни ўзинг асра Аллоҳим дея муножат қиларди. Майли идиш-тавоғимни синдирса ҳам майли мени асабларимни таранглаштириб куйдирса ҳам майли, фақат боламни олма Аллоҳим дея нола қилиб йиғлаётган Дилнавозни елкасидан кимдир тутди “Ўзингизни қўлга олинг, биз қўлимиздан келган ҳамма нарсани қилдик, аммо….”. Дод деб бақириб йиғлаган Дилнавоз бу маъшум хабарни айтган шифокорни юзини шапатилатиб ура кетди. Шифохонани баланд овоздаги йиғи тутди. “Икки ёшга тўлмаган Аббосим, сен ўлгунча мен ўлсам бўлмасмиди, жоним болам қаро кўзим болам онажонингни ташлаб кетдингми болаам вой болам”. Шифохонадаги барча шифокорлар ва беморлар хайрон бўлиб, Дилнавозни кўргани, баъзилари эса тасалли бергани чиқишди, аммо уларни қўлидан ҳеч нарса келмади. Дилнавоз икки ёшга тўлмаган кўзининг қароси, жигаргўшаси Аббосбекни ёнига кирди-да бағрига босиб тўйиб-тўйиб, тириклигида айтган сўкишларига афсусланиб йиғлаб олди. Шифокор тасалли берган бўлди. Дилнавоз Аббосбекни жойига қўйганида, Аббосбекни қўли пастга осилиб қолди. Шифокор Аббосбекни қўлини ушлаб, фарзандингизга нима бўлганди, дея сўради. Дилнавоз бўлиб ўтган воқеани айтиб бергач, шифокор “бу бола сўридан эмас, баланд жойдан йиқилиб тушган, сўридан йиқилганда қўли синмаган бўларди”, деди.

Билсангиз фарзанд учун она фариштадир.  

Онанинг оғзидан чиққан каломи, “қўлинг сингур, қўлинг синмади, ўлмадинг қутулмадим”, дея сўкканидек бўлди. Сўридан йиқилган боланинг оғзи қонга тўлди, бурни қонади, қўли синди, вафот этди. Балки бу ишлар ўз-ўзидан бўлмагандир. Меҳрибон онанинг аччиқ устида айтган гапларига фаришталар ижобатини тилаб омин деганки, ана шу гапларини ижобати намоён бўлди. Ха албатта нафақат она ўз боласига гапираётиб, ота ҳам, балки ҳар бир инсон бир-бирига яхши гаплар билан мурожаат қилиши лозим бўлади. Зеро яхши гапга ҳам ёмон гапга ҳам елкамиздаги фаришталар омин дейди.

Олтинкўл тумани “Кўтармачек” жоме масжиди

имом-хатиби Аҳмадали Худайбердиев.