Отинойилар учун ўқув семинари ўтказилди

467

Жорий йил 26 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Андижон вилояти вакиллигида Андижон вилоятида фаолият кўрсатаётган расмий отинойилари учун навбатдаги ўқув семинари ўтказилди.

Семинарни вилоят бош отинойиси Шоирахон Косимова очиб, хозирда отинойилар олдида турган долзарб вазифалар ҳақида кенг маълумотлар бериб ўтди.

Шунингдек, ўқув семинарида сўзга чиққан вилоят ҳокими ўринбосари Р.Арзиев, вилоят ҳокимлиги диний котибият мутаҳассиси Ф.Рустамова, вилоят бош имом-хатиби ўринбосарлари М.Мўминов ва Х.Сулаймоновлар семинарга ташриф буюрган отинойиларга жамиятдаги иллатлар, хусусан, аёллар ўртасида радикаллашувни олдини олиш, аёллар ўртасидаги мутаассиблик масалалари, мерос, ақида масалаларидан ширк ва унинг турлари ва оқибатлари, отинойиларнинг жамиятдаги ўрни ҳақида кенг маълумотлар бердилар. Ўқув семинар сунггида муҳокамалар, қизиқарли саволларга мутаҳассислар томонидан батафсил жавоблар берилди.

 

Вакиллик матбуот хизмати