Отинойилар учун имтиҳонлар ӯтказилмоқда

1376

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг топшириғига асосан вилоятда хотин-қизлар ўртасида диний вазиятни соғломлаштириш, диний мутаассиб ғоялар тарқалишининг олдини олишга қаратилган ишларни такомиллаштириш мақсадида Андижон вилоятида фаолият кўрсатаётган отинойилар учун жорий йилнинг 16-январь кунидан бошлаб синов имтиҳонлари ўтказилмоқда.
Ушбу имтиҳонларни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари И.Иномов, Дин ишлари бўйича қўмитанинг Хотин-қизлар бўлими мутаҳассиси Ф.Абдураҳимова, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хотин-қизлар бўлими бошлиғи М.Абдуллаева, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хотин-қизлар бўлими етакчи мутаҳассиси М.Абубакировалар ўтказмоқдалар.

Бугун эса, шу кунгача имтиҳон топшириб, синов имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган отинойиларга Андижон шаҳридаги Ёшлар марказида сертификат топшириш
тадбири ўтказилди.

ЎМИ Андижон вилояти вакиллигининг матбуот хизмати