Шу кунларда Республика диний соҳа вакиллари томонидан Мустақиллигимизнинг 32 йиллиги “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун” шиори остида кенг нишонланмоқда ва аҳоли ўртасида тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
   Вилоятда ижтимоий маънавий муҳитни соғломлаштириш, оилавий ажримлар, ўз жонига қасд қилиш ҳолатларини олдини олиш бўйича вилоятда фаолият кўрсатаётган отинойилар ўзига хос ўрин тутади.
Шу муносабати билан жорий йилнинг 5-сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилояти вакиллигида Мустақиллигимизнинг 32 йиллиги “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун” шиори остида вилоятда фаолият кўрсатаётган отинойиларнинг тадбири ўтказилди.
   Тадбирда отинойилар томонидан вилоятда ижтимоий маънавий муҳит соғломлаштириш, аҳоли ўртасида турли хил бидъат ва хурофотларни олдини олиш, аёл-қизлар орасидаги муаммолар муҳокама қилиниб, юқоридаги иллатларни олдини олишга қаратилган бир қанча сахна кўринишлар ҳам намойиш этилди.
   Шундан сўнг эса, вилоятдаги отинойилар томонидан Мустақиллигимизнинг 32 йиллиги “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун” шиори остида аҳоли ўртасида тарғибот ишларида фаол қатнашган ва намуна кўрсатган бир қатор отинойилар Ўзбекистон мусулмонлари идораси Андижон вилояти вакиллиги томонидан Ташаккурнома ва совғалар билан тақдирландилар.

ЎМИ Андижон вилояти вакиллиги Матбуот хизмати