Аллоҳ таолонинг яратган махлуқотлари ичида энг азизу мукаррами инсон зоти экан, унинг ёши ҳам, қариси ҳам, аёли ҳам, эркаги ҳам бирдек қадр-қимматга эгадир. Ислом дини инсон қадрини шу даража юқори кўтарганки, ҳатто унинг тириги билан ўлигининг ҳурмати бирдек қадрланади. Аллоҳ таоло:

         яъни: “Дарҳақиқат, (Биз) Одам фарзандларини (азиз ва) мукаррам қилдик…” (Исро сураси, 70 оят), дейди.

        Аллох таборака ва таоло бу дунёда инсонни турли-туман қийинчилик ва мусибатлар билан имтихон қилади ва унинг имони қай даражада мустахкам эканини синовлардан ўтказади. Инсон саботи ва қатъияти ила мана шу имтихон ва синовлардан муваффақиятли ўтса, албатта, Аллоҳ таолонинг олий мукофотларига сазовор бўлади. Аллох таоло бу хақда марҳамат қилиб айтади:

         яъни: “Сизларни бироз хавф-хатар, очлик (азоби) билан, молу жон ва мевалар (хосили)ни камайтириш йўли билан синагаймиз. (Шундай холатларда) сабр қилувчиларга хушхабар беринг (эй Мухаммад с.а.в.)! Уларга мусибат етганда: “Албатта, биз Аллохнинг мулкимиз ва, албатта, биз Унинг хузурига кайтувчилармиз”, дейдилар. Айнан ўшаларга Парвардигорлари томонидан салавот (мағфират) ва рахмат бордир ва айнан улар, хидоят топгувчилардир” (Бақара сураси, 155-157 оятлар).

        Ватанимизда яшовчи мусулмонлар ушбу ояти карима маъно ва мазмунидан келиб чиққан холда бошларига келган ҳар қандай мусибат, қора кунлар, қата ғон йилларииинг мислсиз даҳшатлари олдида эсанкираб, ўзлигини асло йўқотишмади, мустаҳкам имон, Аллоҳ таолонинг доимо раҳматидан умидворлик уларга хар вақт ҳамроҳ бўлди ва келажакка катта умидлар билан боқишди.

        Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар айтамизки, мана бугун улуғ аждодларимиз орзу килган буюк неъмат—Ватан озодлиги ва истиқлолга эришилган нурли кунларга етиб келдик.

        Кейинги йилларда улуғ аждодлар хотирасини қадрлаш, мамлакат тараққиёти, юрт озодлиги йўлида жонбозлик кўрсатган фидойи юртдошларимиз pyҳини шод этмоқ, учун эзгу амалларга бел боғлашдек савоб иш дилимиздаги эзгу ниятлардан бирига айланди.

         Дарҳақиқат, инсон—ҳаёт гултожи. Яратганнинг инъоми—онгу тафаккурнинг фақатгина одамзодга берилгани мазкур хақиқатга яна бир далилдир. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари ва ғоялари асосида, мана бир неча йилдирки, 9-май Хотира ва қадрлаш куни сифатида кенг нишонланмоқда. Бу эса айни инсон зотига, унинг муқаддас ёдию умри давомида бажарган эзгу амалларига бўлган чексиз эҳтиром рамзидир. Шунинг учун ҳам пойтахтимиздаги Хотира майдони ҳар доим гавжум.

            Албатта, биз ҳамиша марҳумларимизни ёдга олиб, уларнинг руҳларини шод қилиш учун савобли амалларни бажарамиз, шу жумладан, Куръони карим оятларидан тиловатлар қилиб, уларнинг руҳларига бағишлаймиз. Зеро, ўтганларни эслаш ва уларга истиғфор айтиш, қабрларини зиёрат қилиш ва уларнинг ҳакларига дуолар қилиш барчамизиинг инсоний бурчимиздир. Бу ҳакда Аллоҳ таоло марҳамат қилиб айтади:

яъни: “Улардан кейин (дунёга) келган зотлар айтурлар: “Эй Раббимиз! Ўзинг бизларни ва биздан илгари имон билан ўтганларни мағфират этгин ва қалбларимизда имон келтирган зотларга нисбатан гина пайдо қилмагин! Эй Раббимиз! Албатта, Сен меҳрибон ва раҳмли зотдирсан!” (Хашр сураси, 10 оят).

          Бундан тащқари, ўзимизнинг ўтиб кетган марҳум яқинларимизни доимо яхши сифатлар билан эслаш ҳам бурчимиздир. Бу ҳакда жуда кўп оят ва хадислар ворид бўлган. Жумладан:

яъни: “Дунёдан ўтганларнинг яхши сифатларини эсланглар, уларнинг ёмон сифатларини айтишдан сақланинглар” (Термизий ривояти), деганлар Расулуллох (с.а.в.).

         Шариатимиз кўрсатмаларига кўра ўтганларнинг қабрларини зиёрат қилиш суннат амаллардандир. Чунки Пайғамбаримиз (с.а.в.) Мадинаи мунавварага ҳижрат қилиб келганларидан кейин шундай марҳамат қилганлар:    

         яъни: “Сизларга қабрлар зиёратини тақиқлаган эдим. Мана энди қабрларни зиёрат этаверинг, зеро, у сизларга охиратни эслатади” (Термизий ривояти).

         Демак, қабристонга борганда у ерда ётган марҳумларимизнинг аҳволини ўйлаб, ундан ҳар ким ўзига ўгит ва ибрат олиши лозим. Зеро улар ҳам бизлардек яшаганлар, турли амалларни қилиб ўтганлар. Хозирда ўша қилмишларига яраша Аллохнинг ажри ёки уқубатига сазовор бўлган ҳолда ётишибди. Бу эса инсонни фикр қилишга ундайди. Расули акрам (с.а.в.):

        яъни “Ўлим насиҳат олиш учун етарли ҳодисадир”

(Тобароний ривояти),  деганлар.

       Қабристонларни зиёрат қилиш чоғида қуйидагиларга алоҳида эътибор бериш лозим. Аввало, қабристонга:

       яъни: “Сизга салом, эй қабристон ахллари”, деб салом бериб, хокисорлик билан кирилади. Сўнгра марҳумлар руҳига бағишлаб тиловати Куръон ҳамда дуои хайрлар қилинади. Бунинг, албатта, маййитлар учун фойдаси бор. Шунингдек, мозорларни обод қилиш хар биримизнинг мухим ишларимиздан эканини унутмаслигимиз зарур. Қабристонларга манзарали кўчатлар, гул кўчатлари экишлигимиз керак чунки, ҳар бир гиёҳ Аллоҳ таолога тасбиҳ айтиб туради ўша дарахтлар қанча кўкариб турса, марҳумларга шунча фойдаси тегади.

        Агар биз мусулмонлар аждодларимиз руҳларини шодлантириш мақсадида уларни қанчалик кўп хотирласак, фарзандларимиз ҳам бундан яхши ибрат оладилар. Зеро, улар ҳам бизларни шундай хотирлаб, дуойи хайрда бўлишади.

        Бу ҳақда жаноби Пайғамбаримиз (с.а.в.) бундай деганлар:

         яъни: “Агар бир инсон вафот қилса, унинг амали тўхтайди. Фақатгина учта нарсадан вафот этгандан кейин ҳам унга фойда етиб туради: (қолдириб кетган) садақаи жория ёки фойдали илм ёхуд ҳақига дуо қилиб турадиган солих, фарзандларидан” (Муслим ривояти).

         Давлатимиз доим уруш қатнашчилари, кекса ёшдаги отахонларимиз, онахонларимиз ва барча нафақахўрларга катта дикқат-эътибор билан ғамхўрлик қилиб келмоқда. Хукуматимиз уларнинг моддий фаровонликларини янада яхшилаш мақсадида бир қатор қарорлар қабул қилдики, бу нарса барчани чин дилдан хурсанд этди. Биргина мисол қилиб айтадиган бўлсак, Президентимизнинг Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 15 000 000 (Беш миллион) сўм миқдорида пул мукофоти берилиши тўғрисидаги 29.04.2022й ПФ-127-сонли Фармони имзоланди.

        Аллоҳ таборака ва таоло барча марҳум аждодларимизни Ўзининг раҳматига олиб, уларнинг ҳақларига қилаётган дуоларимизни ижобат айласин, ҳаётларимиз бир-бирларимизни қадрлаб, тинчлик ва офиятда яшашликни насиб этсин!

Мансурбек домла Рахимов

Хонобод шаҳар бош имоми