Она заминга хуш келибсиз азиз Ҳожилар.

1037

Жорий йилнинг 30-августидан бошлаб Андижон вилоятидан Муборак Ҳаж сафарига кетган юртдошларимизнинг кутиб олиш тадбирлари қизғин давом этмоқда. Даставвал 1-рейс 1-2-3-4-5 гуруҳ ҳожиларимиз 30-август куни юртимизга эсон-омон етиб келишган бўлса, 2-рейс 6-7-8-9 гуруҳ ҳожиларимиз эса 2-сентябрь куни, тунда Андижон заминига, оилалари бағрига кириб боришди.

Албатта биз юртимиздан кетган барча ҳожиларимизни кутиб олар эканмиз, уларнинг кўзларидан шукроналик кайфиятини, Мамлакатимиз тинчлиги ва осойишталигини, Истиқолимизнинг абадий бўлишлигини, Юртбошимизни доимо соғ-омон бўлишлигини, осмонимиз доимо манашундай мусаффо бўлишлигини Аллоҳ таолодан сўраб дуои-хайрлар ила қайтганликларини кўришимиз мумкин.

Биз ҳам юртимиздан Муборак Ҳаж сафарига борган барча хамюртларимизга қилган ибодатларини Аллоҳ даргоҳида қабул қилсин деб қоламиз.

[su_custom_gallery source=”media: 3823,3824,3825,3826,3827,3828,3829,3830,3831,3832″ limit=”10″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Она заминга хуш келибсиз азиз Ҳожилар.

ЎМИнинг Андижон вилояти вакиллиги