ОЛОВ – ТИЛСИЗ ЁВ

1286

[su_custom_gallery source=”media: 265,266,267,268″ limit=”4″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ ” title=”never”]

Мамлакатимизда 2016 йилнинг 10 ноябридан – 2017 йилнинг 10 январигача ўтказилаётган “Ёнғин хавфсизлиги кунлари” тадбирларида нохуш ҳолатлар ва кўнгилсизликларнинг олдини олиш, аҳоли хавфсизлигини таъминлашга қаратилган бир қатор тадбирлар ташкил этилмоқда.

Шу муносабат билан 2016 йилнинг 27 декабрь куни Андижон “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юртида “Олов – тилсиз ёв” мавзусида соҳа мутахассислари иштирокида тадбир ташкил этилди.

Тадбирни билим юрти ўқув ишлари бўйича мудир ўринбосари Рустамжон Махмудов очиб доимий анъанага айланган яъни юртимизда куз-қиш мавсумини турли кўнгилсиз ҳодисаларсиз ўтказилишини таъминлаш, ҳушёрликни ошириш, инсон учун беъбахо неъмат бўлган ҳаёти хавфсизлиги учун керакли бўлган тавсия ва кўникмалар олиш ва ушбу ўтказилаётган тадбирда мавзуга оид саволларга батафсил жавоб олиш учун соҳа мутаҳассислари ташриф буююрганлигини айтиб ўтди ва тадбир меҳмонлари Андижон вилояти Олтинкўл туман ИИБ ЁҲБ бошлиғи майор И.Азизов  ва Олтинкўл туман Ёнғинни олдини олиш иннспектори сержант Б.Ахмедовларга  берди.

И.Азизов ва Б.Ахмедовлар ўз нуқтларида Нобоп иситиш печларидан, қўлбола, ясама электр иситиш мосламаларидан фойдаланмаслик, ёш болаларимизни газ атрофида ўйнашни тақиқлаб, уларни ёлғиз назоратсиз қолдирмаслик кераклигини айтиб, бундай офатларнинг олдини олишга фақат соҳа ходимлари эмас, ҳаммамиз  масъул эканлигимизни алоҳида таъкидлаб, ҳар доим ёнғин хавфсизлик қоидаларига алоҳида эътибор беришлигимиз зарурлиги ва жорий йилда давомида вилоятимиздаги аҳоли ўртасида беэътиборликдан ёнғин чиқиши оқибатларида талофат кўрганларнинг аянчли ҳолатлари ҳақида ҳаётий мисоллар билан сўзлаб берди. Шунингдек, мутахассислар томонидан мударрис ва талабаларга ўт ўчириш мосламасини  тузилиши ва фойдаланиш қонун-қоидаларини, тартибини тушинтириб берди.

Шунингдек, табирда иширок этган Андижон шаҳридаги “Жиддаи Муборак” жоме масжиди имом хатиби М.Мўминов ва “Шахидтепа” жоме масжиди имом хатиби И.Шамсиддиновлар инсон ўз оиласи, хонадонини асраши ўз зиммасида эканлигини турли ривоят ва ҳадислардан фойдаланган ҳолда кенг ёритиб бердилар.

Билим юрти маънавий-маърифий ишлари

бўйича мудир ўринбосари

Муҳаммадюсуф Тўрақулов.