Ҳаммаларимизга маълумки “Вақф” хайрия жамоат фонди шу кунларда бутун Республика бўйлаб ўзининг саховат тадбирларини ўтказмоқда.
Жумладан, Андижон вилоятида ҳам саховат тадбирлари кўтаринки руҳда ўтказилмоқда.
Бугун 26-декабрь кунга белгиланган тадбирлар доирасида Қўрғонтепа “Мурувват” болалар уйи ва Бўтақора “Мурувват” эркаклар уйида “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан ош дастурхони ташкил қилинди.
Ушбу тадбирда вилоят бош имом-хатиби М,Алимов, “Вақф” хайрия жамоат фонди Андижон вилояти филиали раҳбари Н.Қодировлар иштирок этиб, ўксик қалб эгалари кўнглига хурсандчиликлар улашди.
Ушбу мурувват уйларига “Вақф” фонди томонидан Кир ювиш машиналари, маиши жиҳозлар ва бир бош қўй беминнат топширилди.