ОИЛАВИЙ ЖАНЖАЛ

1625

Ишдан уйига қайтганда аёли билан ҳар галгидан кўра қаттиқроқ жанжал бўлди. Лекин, бу сафар аёл талоқ беришини талаб қилди. Уни талабига биноан чўнтагидан қоғоз-қалам чиқариб бир нималарни ёзди ва уни конверт ичига солиб, аёлига тутқазди. Ғазаби келиб, уйдан зарда билан чиқиб кетди.
Аёл унга нима ёзилганини билмасди. Очиб кўришга юраги дош бермас, бир зумда нималар қилиб кўйганини, энди қаерга, кимникига боришини, ҳаётини қандай давом эттиришини ўйлаб даҳшатга тушди. Ўзи истамаган ҳолда ҳаётини барбод этганини ҳис қилиб, оёқ – қўлари бўшашиб, ҳолсиз йиқилди. У шундай карахт ҳолида кўп ўтирди. Ногоҳ эшик очилиб эри кириб келди. Бирор сўз демасдан ўз хонасига кирди. Ортидан аёл ҳам кириб борди. Хафа, синиқ овозда: Олим кишилардан фатво сўрашни, қилган ишидан афсусда эканлигини, талоғини талаб қилишни истамаганини, билмасдан оғзидан чиқиб кетганини айтди.
Эри:
– Қилган ишингдан афсусдамисан? – деди.
Аёл:
-Ҳа, ҳа, афсусдаман. Жудаям афсусдаман. Қасам ичаман, талоқни назарда тутмагандим,- деди.
Шунда эри:
– Конвертни очиб хатни ўқи,-деди. Унда шундай ёзилганди:
“Мен, фалончиев фалончи, ақлу – хушим жойида бўлган ҳолда шуни ёзмоқдаман”
Буни ўқиб аёлни қўллари қалтирай бошлади, қўрқган ҳолатда давомини ўқий бошлади:
“Аёлимдан нима бўлган тақдирда ҳам ҳеч қачон ажрашмайман. Уни ҳеч қачон ташлаб кетмайман. Уни ташлаб бошқасига уйланиб яшашни истамаслигим муқаррар»,
Аёлнинг кўз ёшлари сизилиб чиқиб, ёноқларини ювиб тушди. Бошини кўтариб эрининг юзига қарашга журъат тополмади.
Эри:
– Ҳар доим ҳам мушкулларимиз талоқ билан ҳал бўлмайди. Лекин ўзаро муҳаббат, меҳр-оқибат билан масалаларни ечса бўлади, деди.

ИБРАТ:
Жанжал тортишув бўлмайдиган оиланинг ўзи йўқ. Аммо шу жанжалдан фойдаланиб шайтон эр-хотинни ажратиб юбориб, оилани вайрон қилишга ўта шиддат билан ҳаракат қилади. Эрни ҳам хотинни ҳам хаёлига шу нарсани олиб келаверади. Минг афсуски, охирги вақтларда дин илмидан узоқлашилганлиги сабабли кўп оилалар шайтоннинг тузоғига тушиб қолмоқда.
Агар аёлингиз ғазабингизни келтирса, Аллоҳни эсланг! Ғазабни бошқара олишга аёл кишидан кўра кўпроқ қодир эканлигингиз учун, талоқ бериш ҳуқуқини Аллоҳ унгамас, сизга берди. Шунинг учун эркаклигингизни кўрсатинг.
Агар эрингиз ғазабингизни келтирса, Аллоҳни эсланг… Эр кишидан кўра кўпроқ сабр қила олганлигингиз учун Аллоҳ жаннатни сизнинг оёқларингиз остига қилиб қўйди.
Ҳаётингизни гўзал ўтказиш иккингизнинг қўлларингизда. Шу озгина ҳаётни дўзахга айлантирмай, чиройли яшанг. Сиздан нима кетади???

Манбалар асосида Муҳаммад Қуддус Абдулманнон тайёрлади.
Хўжаобод туман “Етти чинор” жоме масжиди имом ноиби.